Самарқандда автомобиль ўғриси 6,5 йилга озодликдан маҳрум этилди



 
  Расм манбаси : Bagnet.org

Ғулом Ҳамроқулов иккита Nexiaни ўғирлаган ва эҳтиёт қисмларга бўлиб, пуллаб юборган

Самарқанд шаҳар судида 2018 йил июль ойида ўзга шахсларга тегишли хусусий автомашиналарни олиб қочиб, эҳтиёт қисмларга ажратган ҳолда сотган Ғулом Ҳамроқуловга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда “Дарё” хабар берди.

Судда у ўз айбини тан ол олган, қолаверса, жиноят сўроқ қилинган жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўргазмалари билан тўлиқ исботланган.

Ғулом Ҳамроқулов Жиноят Кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) 2-қисмининг «а,г» ва 227-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисмининг «а» банди билан айбли деб топилиб, 6 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Суд маълумотларига кўра, Ғулом Ҳамроқулов 2018 йилнинг 14 июль куни Самарқанд шаҳрининг Имом Бухорий кўчасида жойлашган автотураргоҳдан У.К.га тегишли бўлган Nexia машинасини олиб қочиб кетган. Автомашина ичида бўлган 160 АҚШ доллари, 1100 Россия рубли, 500 000 сўм пул ҳамда 480 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини яширин равишда талон-торож қилган. Шунингдек, У.К. ва З.Ҳ.га тегишли бўлган зарур ҳужжатларни ҳамда автомобилнинг давлат рақамини яшириб қўйган. Автомобилни эса эҳтиёт қисмларга бўлиб сотиб юборган.

Ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттирган Ғулом Ҳамроқулов 2018 йилнинг 26 июль куни «Шодиёна» савдо мажмуаси олдидан фуқаро З.Б.га тегишли бўлган Nexia автомашинасини яширин равишда олиб қочиб кетган. З.Б.га тегишли бўлган зурур ҳужжатларни йўқ қилиб, автомашинанинг ўриндиқлари, диск ва шиналари, эшик қопламалари ва автомашина эҳтиёт қисмларини сотиб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

2019-02-08 19:03:18  |  2150 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация