Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази фаолияти такомиллаштирилади



 
  Расм манбаси : Interlaws.ru

Марказ барча давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда фаолият юритади, Марказ директори мақоми вазирга тенглаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорда билан Марказ инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини, миллий маърузалар тайёрланишини, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъминловчи давлат органи ҳисобланиши белгиланмоқда.

Марказ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади.

Марказ директори мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича вазирга, директорнинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, директор ўринбосари вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади.

Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига, ушбу соҳадаги Ўзбекистон Республикаси халқаро мажбуриятларининг бажарилиши бўйича давлат органлари фаолиятига кўмаклашиш;

инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш ҳолатини ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсиялари бажарилишини мониторинг қилиш;

Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича миллий маърузалар тайёрлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракат режаларини (“йўл хариталари”ни) ишлаб чиқиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилишни таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш масалалари бўйича давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотларга маслаҳат бериш функциясини амалга ошириш ва уларга амалий кўмаклашиш;

инсон ҳуқуқлари соҳасида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда тузилмалар, хорижий мамлакатлар миллий институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш.

2018-12-11 12:30:56  |  2787 |   0  | 

3 изоҳлар

Апрел 03, 2024  08:23

1.Отабек

ёрдамга мухтож

Феврал 23, 2023  02:55

2.Хурсанд

Тажрибамда бир холатга дуч келдим. Ота ўз фарзандини оталик хукукидан махрум қилишни сўради. Қонунчиликда эса оталик хукукидан махрум килиш бор. Мана шу холатда қандай қилиб ўз отасига қасд қилиб гараз мақсадларда отасини бир умр рухий ва асаб касалликлар шифохонасига ётқизиш учун ёлғон маълумотлар билан ётқизилган. Хаттоки отам муомалага лаёқатсиз деб карор чиқартириб олган. Отаси мутлоқо соғлом. Врачлар ўглидан манфаатдор. Қонунда эса хеч қандай изох йўқ. Мутассади қонуншунослар шу хақда бош қотирсалар яхши бўларди.

Феврал 23, 2023  02:53

3.Хурсанд

Тажрибамда бир холатга дуч келдим. Ота ўз фарзандини оталик хукукидан махрум қилишни сўради. Қонунчиликда эса оталик хукукидан махрум килиш бор. Мана шу холатда қандай қилиб ўз отасига қасд қилиб гараз мақсадларда отасини бир умр рухий ва асаб касалликлар шифохонасига ётқизиш учун ёлғон маълумотлар билан ётқизилган. Хаттоки отам муомалага лаёқатсиз деб карор чиқартириб олган. Отаси мутлоқо соғлом. Врачлар ўглидан манфаатдор. Қонунда эса хеч қандай изох йўқ. Мутассади қонуншунослар шу хақда бош қотирсалар яхши бўларди.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация