Тиббиёт бирлашмасига қарашли 8 та “Дамас” сохта ҳужжатлар билан сотиб юборилган



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Янгийўл тумани Тиббиёт бирлашмасининг собиқ механиги М. Бирлашма ҳисобидан чиқарилган, жами қиймати 74,4 млн. сўмлик 8 дона «Дамас» русумли автомашинасини тегишли тартибда биржа савдолари орқали сотмасдан, ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан ноқонуний сотиб юборган. Бу Бош прокуратура департаментининг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида аниқланди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, шунингдек, Бирлашма мансабдор шахслари томонидан давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилган сметада назарда тутилмаган 420,5 млн сўм пул маблағлари ортиқча сарфланиб, бюджет ва смета-штат интизоми бузилганлиги ҳам аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Янгийўл туман Тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-09-12 12:52:32  |  1792 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация