Яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулкни нотариуссиз сотиш мумкин бўлди



 
  Расм манбаси : Norma

Шу пайтгача кўчмас мулкнинг барча олди-сотди шартномалари нотариал тартибда тасдиқланиши лозим эди. Энди ҳаммаси бевосита кўчмас мулкнинг қандай объектлигига боғлиқ

2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ–531-сон Қонун билан Фуқаролик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Квартира, уй ёки уларнинг қисмлари, шунингдек мулкий комплекс сифатида умуман корхонанинг олди-сотди битимларини мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби сақланиб қолди. Аммо ер участкалари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини сотиш учун эндиликда нотариус ҳузурига бориш шарт эмас, деб ёзади Norma. 

Қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозим:

биринчидан, мажбурий нотариал тасдиқлаш тўғрисидаги қонун талаби бекор қилинди, бироқ исталган тарафлардан бири аввалгидек унинг нотариал шаклига риоя этилишини талаб қилиши мумкин (ФКнинг 110-моддаси 2-қисми);

иккинчидан, исталган кўчмас мулк объектига, ҳатто нотариус томонидан тасдиқланмаган битимлар бўйича мулк ҳуқуқининг ўтиши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Эслатиб ўтамиз, мулк ҳуқуқи юзага келган (ўтган) кундан бошлаб бир ой мобайнида давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилиш лозим. Июнь ойидан бошлаб ушбу муддатни бузганлик учун жарима солинади;

учинчидан, Фуқаролик кодексида фақат кўчмас мулк объекти турига қараб нотариал тартибда тасдиқлаш мажбурийлиги белгиланди. Бироқ Қонунчилик палатасида тузатишларни муҳокама қилиш жараёнида фақат юридик шахсларга тегишли кўчмас мулкни мажбурий тартибда тасдиқлаш бекор қилиниши ҳақида сўз юритилган эди.

Эҳтимол, қонун лойиҳасининг ушбу қисмига кейинроқ Сенатда тузатиш киритилгандир, бироқ битим субъектлари таркибига (юридик, жисмоний шахслар) доир шартларга қонуности ва идоравий ҳужжатлар даражасида ҳам аниқлик киритилиши мумкин. Мисол учун, Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тегишли тузатишлар киритилиши керак.

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 2019 йил 21 мартдан кучга кирди.

2019-03-26 11:40:41  |  3321 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация