Очиқлик рейтинги: пешқадамлар – Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимияти
“Тараққиёт стратегияси” марказида 15 сентябрь – Халқаро демократия куни доирасида “Ахборот очиқлиги ва демократия” мавзуида ўтказилган анжуман давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг “Очиқлик индекси” бўйича навбатдаги рейтинги эълон қилинди.
Унинг натижаларига кўра, биринчи ўринни Адлия вазирлиги эгаллади. Ундан кейинги ўринларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Марказий банк қайд этилган. Рейтинг 45 та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органини қамраб олган бўлиб, охирги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қурилиш ва Сув хўжалиги вазирликлари кўрсатилган.
Ҳокимликлар ўртасида эса Тошкент шаҳар ҳокимлиги 72.07 балл билан энг очиқ дея эътироф этилган. Иккинчи ва учинчи ўринларда эса Наманган ва Қашқадарё вилоятлари қайд этилди. Сирдарё ва Самарқанд вилоят ҳокимликлари эса 44.86 ва 41.34 балл тўплаган ҳолда рўйхатнинг охирида кўрсатиб ўтилган.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш