“Ласетти” юкхонасидан 9 млн сўмни ўғирлаган шахс қўлга олинди



 
  Расм манбаси : Sputnik Узбекистан

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жиноят юз берган бир жиноят тафсилотларини маълум қилди.

Маълум бўлишича, шу йил 9 сентябрь куни номаълум шахс Чўпон ота кўчасида қаровсиз қолдирилган Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи Х.М. га тегишли “Ласетти” русумли автомашина юкхонасидан 9 млн сўм пулни ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учтепа туманида яшовчи М.А. содир этганлиги аниқланиб, гумонланувчи қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-09-14 15:21:10  |  2146 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация