Истеъмолчилар ҳуқуқларини бузган банк 100 млн сўмгача жаримага тортилади



 
  Расм манбаси : gazeta.uz

Яъни, банк устав капитали учун белгиланган энг кам миқдорнинг 0,1 фоизигача

Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганлиги учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисидаги низом янги боб билан тўлдирилди. Norma’нинг ёзишича, тузатишлар 3 ой дан сўнг, 25 августдан кучга киради.

Ҳужжатга банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини бузганлик учун санкция киритилди. Бу ҳолда жарима миқдорлари қуйидагича белгиланади:

• тижорат банкига - банк устав капитали белгиланган энг кам миқдорининг 0,1 фоизигача (амалдаги қийматда 100 млн сўмни ташкил қилади);

• микрокредит ташкилотига - микрокредит ташкилоти устав фонди белгиланган энг кам миқдорининг 0,1 фоизи (амалдаги қийматда 2 млн сўмни ташкил қилади);

• ломбардга - ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида (амалдаги қийматда 2 027 300 сўмни ташкил қилади).

2019-05-27 16:48:35  |  1650 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация