Ўзбекистонда халқаро фирмаларни аккредитациядан ўтказиш муддати қисқаради



 
  Расм манбаси : Fotolia

Ўзбекистонда халқаро фирмаларни аккредитациядан ўтказиш муддатини 10 иш кунидан 5 иш кунига қисқартириш режалаштирилмоқда. Аккредитациядан ўтганлиги ҳақидаги сертификат бир иш кунида берилади. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан муҳокама порталида чиқарилган қонун лойиҳасида келтирилган, деб хабар беради Турон24 агентлиги.

Аккредитация олиш учун тўлов суммаси эса ўзгаришсиз қолади – 1200 АҚШ доллари.

Қайд этиш жоизки, авваллари халқаро фирмаларни Ўзбекистонда аккредитация қилишда тўлдириладиган ариза бланкасида 4 та банд бўлса, энди 20 та бандни тўлдиришга тўғри келади.

Бундан ташқари халқаро фирмаларда энди беш нафаргача хорижий фуқаро ишлаши мумкин бўлади ҳамда уларнинг шахсий аккредитацияси бўйича рўйхатдан ўтиш муддати 10 иш кунидан 5 иш кунига қисқартирилади.

2018-09-19 12:39:58  |  2286 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Январ 28, 2021  23:38

1.Айний

Мен Хитой фукаросиман фирмам Узбекистонда очилган аккредитация карточка ини олишимда Ёрдам маслахатингиз керак



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация