Сирдарёда ниқобли тўрт босқинчи жиноят жойида қўлга олинди



 
  Расм манбаси : ВладТайм

7 ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида яшовчи И.Ю.нинг уйига шу шаҳарда яшовчи Ж.Б., коллежнинг 3-босқич ўқувчиси Б.А., муқаддам судланганлар У.М. ва И.М.юзларига ниқоб кийган ҳолда бостириб кирган.

ИИБ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, босқинчилар унинг бошига ёғоч билан уриб, пул талаб қилган вақтларида И.Ю.нинг турмуш ўртоғи уйғониб қолиб шовқин кўтарган.

Натижада шу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ички ишлар органлари ходимлари воқеа жойига етиб келиб, 3 нафар босқинчини қўлга олди. Яна бир нафари – Ж.Б. воқеа жойидан қочиб кетган эди. Кўрилган тезкор қидирув тадбирлари туфайли у ҳам 8 ноябрь куни қўлга олинди.

И.Ю. тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-11-12 17:14:25  |  2058 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация