“Ҳимояланиш ҳуқуқи карантин вақтида ҳам чекланмаслиги керак”. Адвокатлар палатаси Махсус комиссия қарорига ўзгартиш киритишни сўрамоқда



 
  Расм манбаси : Advokatnews

Адвокатлар палатаси Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси раиси Абдулла Арипов ҳамда Адлия вазири Русланбек Давлетовга мурожаат қилиб, профессионал бурчини адо этаётган адвокатларнинг автотранспорт воситаларида ҳаракатланишини чекламасликни илтимос қилди.

Маълумки, эртага, 30 март соат 6.00 дан бошлаб Махсус комиссия қарори билан, мамлакатимизда муайян тоифадаги автомобиллардан ташқари, автотранспорт воситалари ҳаракати чекланмоқда.

Айни чоғда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда назорат қилувчи органлар ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Судларда ҳам ишлар бутунлай тўхтаб қолгани йўқ: Олий суди Раёсатининг 2020 йил 20 мартдаги РС-13-10-сонли қарорига кўра, эҳтиёт чорасини белгилаш, ўзгартириш, муддатини узайтириш, маъмурий қамоқни қўллаш, тиббиёт муассасасига мажбуран жойлаштириш, муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш каби кечиктириб бўлмас тоифадаги ишларни кўриш белгиланган.

Бинобарин, фуқароларда ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга эҳтиёж мавжуд.

Шу муносабат билан Адвокатлар палатаси раиси Республика махсус комиссияси раиси А.Арипов ҳамда Адлия вазири Р.Давлетовга мурожаат қилди.

“Малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи ҳамда ҳимояланиш ҳуқуқи конституциявий тамал ҳуқуқлар бўлиб, ҳеч қачон чекланиши мумкин эмас, ҳатто айни вазиятда ҳам. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, назорат қилувчи органлар ҳамда суднинг адвокат иштирокисиз хатти-ҳаракатлари, агарда қонун мазкур иштирокни тақазо этса, легитимлигини йўқотади”, дейилади мурожаатда.

Мурожаатда Махсус комиссия қарорига профессионал бурчини бажараётган адвокатларга автотранспорт воситасида махсус стикерсиз, фақат адвокатлик гувоҳномасини кўрсатган ҳолда, тўсқинликсиз ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи ўзгартиш киритиш илтимос қилинган.

2020-03-29 22:33:52  |  2496 |   0  | 

7 изоҳлар

Март 30, 2020  22:22

1.Гулямов Бахтиер

Согликни хафга солиш адвокатларда хам мавжуд,.лекин химоя хам килиш керак

Март 30, 2020  22:12

2.Турсунов Муродулла

Ижро этувчи ва қонун чиқарувчи хокимият сўнгги вақтда негадир адвокатура институти борлиги хақида унитиб қўймоқда назаримда.

Март 30, 2020  21:59

3.Хусан

Фукароларни химоя хукуки карантида бекор килингани йукку, палата раисининг хатига жавоб качон берилар экан.

Март 30, 2020  19:42

4.Жахонгир Сиддиков

Комиссия ва адлия вазирлиги хамон жавоб бергани йукми?

Март 30, 2020  07:38

5.Адвокат Мелибоев Олимжон

Айниивактида кутарилган масала. Химоя хукуки мукаддасдир. Никоб такмаганларга хам адвокат керак булиши мумкинку

Март 30, 2020  06:08

6.Ойбек Рахимов

Уз вактида амалга оширилган асосли ва адолатли таклиф. Комиссия буни тугри бахолайди ва хисобга олади деган умиддаман. Бу имконият бошкалардан кандайдир устунлик учун эмас, балки фидойиликнинг хамда жонкуярликнинг бир белгиси деб караш максадга мувофик булар эди.

Март 29, 2020  22:54

7.Адвокат Б.М.

Жуда уринли масала кутарилипти, агар ижобий натижага эришилса ишдаги адвокат учун хам, айникса юридик ердамга мухтож шахслар учун хам анча енгиллик буларди.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация