«Чашмаи Айюб» пештоқидан ўғирланиб, чет элга сотилган ноёб кошин ўз жойига қайтарилади



 
  Расм манбаси : Nuz.uz

Кошин бундан 8 йил аввал ўғирланган эди. Бу жиноятни амалга оширган гуруҳ ўтган йилнинг 30 ноябрида суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган

Бухоро вилояти Вобкент тумани, Хайробод қишлоғида жойлашган давлат муҳофазасидаги моддий-маданий мерос объекти бўлмиш “Чашмаи Аюб” ёдгорлиги пештоқига битилган муқаддас ёзувнинг бир парчаси бундан 8 йил муқаддам бир гуруҳ кимсалар томонидан таъмирлаш ишлари баҳонасида ўғирлаб кетилган.

Ўтган вақт ичида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур ўғирлаб кетилган кошинни топиш ва айбдорларни жазога тортиш юзасидан тегишли тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширди. Натижада жиноятчилар ушланиб, одил судловга тортилди.

Кошинда пештоқдаги «Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: Авваллари сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Бас, энди уларни зиёрат қилаверинглар. Бу иморат ҳижрий олти юз бешинчи йили қад ростлаган», дея араб ёзувида битилган ҳикматли жумланинг «олти юз бешинчи» рақами битилган бўлиб, у қайта реставрация қилиш баҳонасида кўчириб олинган.

Ёдгорлик парчаси Буюк Британиянинг Mayfair галереясида 2017 йилда сотувга қўйилганида Ўзбекистон ҳукуматининг аралашуви билан республикага қайтарилган эди. Айни пайтда кошин Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланмоқда. ЎзА хабарига кўра, яқин кунлар ичида «жаҳонгашта» кошинни Вобкентга олиб келиб, ўз жойига қўйиш режалаштирилган.

2019-01-26 17:57:45  |  2238 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация