Етти йил аввал университет домласини калтаклаган собиқ ҳокимнинг ўғли жавобгарликка тортилиши мумкин



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

“Доцент Ашуров қониқарсиз баҳо қўйган Э.Б¸ У.А. С.Ғ исмли 4-курс талабалари уни калтаклаб кетишган”

Наманган давлат муҳандислик-технология институти собиқ доценти¸ фалсафа фанлари номзоди Сирожиддин Ашуровни бундан 7 йил олдин калтаклаган талабалар жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда 69 яшар нафақахўр Ашуровнинг адвокати маълум қилди, деб ёзади Sof.uz.

Ашуровнинг ўзи эса етти йилдан буён бу ишга эътибор бермай келаëтган ҳуқуқ-тартибот органлари¸ порталга ëзганидан кейин тергов олди суриштируви бошлашганини билдирди.

Ашуровнинг адвокатига кўра¸ “ўқитувчини калтаклаган студентлардан бири юқори лавозимли амалдорнинг ўғли бўлгани учун мазкур воқеа ортидан етти йил мобайнида жиноят иши очилмаган”.

Хулосада Ашуровга ўрта ва енгил тарздаги тан жароҳати етказилгани таъкидланади.

Наманган Давлат университети ўқитувчисига кўра¸ “доцент Ашуров қониқарсиз баҳо қўйган Э.Б¸ У.А. С.Ғ исмли 4 курс талабалар уни калтаклаб кетишган”.

"Сирожиддин домла бу студентларнинг системали дарс қолдиргани ва умуман саводсизлиги учун қониқарсиз баҳо қўйган эди. Студентлар ва уларнинг "акахон танкалари" ҳам домлага таъсир қилмади. Аламзада студентлар кечқурун пойлаб ўқитувчини уриб кетишди¸" деди исми сир қолишини сўраган ўқитувчи.

“Калтаклаганлар ичида ўша пайтда вилоят ҳокими ўринбосари, кейин вилоятдаги туман ҳокимларидан бири бўлган ҳозирда ишсиз С.Анинг студент ўғли ҳам бўлган”, дея гапига қўшимча қилди у.

Материаллар ва жабрланувчи иддаосига кўра¸ 2012 йилнинг 17 февралида кечқурунги саккиз яримда институтдан чиқиб уйига йўл олган ўқитувчи калтакланган.

Сирожиддин Ашуров иддаосига кўра, уни орқадан келиб арматура билан солишган. У ўшандан кейин бир ҳафта муолажа олгани ва етти йил давомида безорилар жазоланишини талаб қилиб келаётганини айтди.

Наманган вилоят ҳуқуқ тартибот органларида мазкур ишни назорат қилаëтган мулозимнинг айтишича, жиноят иши "асоссиз равишда тўхтаб қолган".

Наманган вилоят ҳуқуқ тартибот органларида¸ мазкур ишни назорат қилаëтган мулозимнинг айтишича¸ Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонасига келиб тушган ариза асосида Сирожиддин Ашуров иши назорат тартибида кўриб чиқилмоқда.

2018-12-30 10:24:24  |  2069 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация