2019 йил охиригача Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилади



 
  Расм манбаси : emarket.uzex.uz

Маъмурий-процессуал қонунчилик тубдан такомиллаштирилиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси янги таҳрирда қабул қилинади. Бу 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида белгиланган.

Дастурда Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ ва бошқа манфаатдор идораларга 2019 йил 1 декабрга қадар тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

Лойиҳада:

амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни ўз кучини йўқотган деб топиш;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришнинг процессуал тартибини такомиллаштириш;

маъмурий процесс иштирокчиларининг ваколатлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини мақбуллаштириш;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш (электрон баённома, электрон маъмурий иш ва ҳоказо);

жабрланувчининг аризасига асосан юритиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни тугатиш тартибини жорий қилиш;

маъмурий жазо чоралари тизимини либераллаштириш;

жарима жазосини ихтиёрий ижро этишни рағбатлантиришнинг дифференциал тартибини жорий этиш;

маъмурий жавобгарликка тортишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар тоифасини мақбуллаштириш назарда тутилади.

2019-01-04 13:11:16  |  5374 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация