Департамент бошлиғига ойлик улуш таклиф қилган бозорқўм ушланди



 
  Расм манбаси : ОК.ru

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Яшнобод туман прокуратураси билан ҳамкорликда Департаментнинг Яшнобод туман бўлими бошлиғи Р.Э.нинг билдиргисига асосан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ директори Н.Э. бозор ҳудудида сотиладиган гўшт маҳсулотларининг ҳақиқий миқдорини ва бозорнинг кунлик патта тушум пуллари ҳисобини назорат қилиб бормаслик эвазига Департаментнинг туман бўлими бошлиғи Р.Э.га ҳар ойда 1500 доллар пора таклиф қилиб, шундан 550 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ директори Н.Э. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўрилмоқда.

2018-09-26 09:57:14  |  2190 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация