Ички ишлар органлари маҳаллий ҳокимликларни деб ёмон ном қозоняпти...ми?



 
  Расм манбаси : Nnews.uz

Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ҳудудларда фермерлар билан маҳаллий ҳокимликлар ўртасидаги можароларда ички ишлар органлари ходимларининг қўлланилишини қонун нуқтаи назаридан “тушунарсиз ҳолат” ва “телба-тескарилик” деб атади.

“Жуда тушунарсиз ҳолат: сўнгги вақтларда интернетда тарқалаётган кўплаб видеоларда негадир далада фермернинг еридаги экинини ҳайдатиб пахта экишга мажбурлаётган ҳам, камбағалнинг уйини суғориладиган ерда ўзбошимчалик билан қурилган уй, деб буздиришда фаол кўринаётган ҳам ички ишлар ходимлари.

Бироқ “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги ва боринг ана “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунларни қайта-қайта ўқиб ҳам ички ишлар ходимларининг қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этишига доир вазифа ва мажбуриятларини тополмаяпман. Лекин амалда ҳамма иш: “ички ишлар ходимининг қонуний талаби” кўринишида кетаяпти. Қонунда бўлмаса, қанақа қонуний талаб? Кейин ким ёмон — “милиция” ёмон.

Қоғоз бошқа, амалда бошқа. Телба-тескарилик”, деб ёзади депутат.

2020-05-31 22:04:04  |  2552 |   0  | 

7 изоҳлар

Июнь 06, 2020  13:36

1.Гайрат

Тугри хамма уз вазифасини бажариш керак. Депутат Р.Кушербаевни фикрига кушиламан. Узим хам 4 йил фермерлик килиб курганман ва бояги холатларни бошимдан утказганман. 6 соат изоляторда хам утирганман, режани бажармаганим учун.

Июнь 01, 2020  22:07

2.Фахриддин

Айбдор ИИБ раҳбариятида. Улар ҳокимнинг хизматкори эмас. Бирорта қонуний асос йўқки ҳокимга бўйсунишга. Айниқса оғзаки топшириғига. Жалб қилинган жойда тартиб сақлаш учунгина масъул. Тадбирлар учун эса расмий хат орқали чақирилади. Юр деса кетаверадими? Норасмий мурожаат билан бориб, қонунбузарлик қилиш тил бириктиришдир.

Июнь 01, 2020  21:31

3.Ixtiyor

Assalom alaykum yuqoridagi fikirlar judayam togri qonuniy xujjatlarda IIB aralashoshi kerakmasdir lekin Respublikamizni uzoq savxozlarida fermer dalasiga kuniga bir marotaba bormaydiganlari,ajratilgan ogit va yoqilgi maqsulotlarini yerga ishlov berishga emas jigildoniga sars qiladigan dexqonlarimiz xam kam emas. Xorirda ayrim noinsof fermerlarimi tufayli xosildor yerlarimiz milirativ yerga aylanmoqda. Ichki ishlar xodimlariga kelsak aralashuvini qonuniy xujjatlarigaxam kiritish togri boladi deb oylayman. Xato va kamchiliklar uchun aldindan uzur. Yana bir fir aytib otmasak bolmasa kerak Kusherbaev ishlarini xammamiz kuzatib boramiz ammo tumanlardagi deputatlar uchun treninglar otkazilsa ular xam uygonib xarakatga kelar.

Июнь 01, 2020  16:00

4.Muzaffar

IIB aslida vazifasi nimalardan iborat? Unda ularning harakati noqonuniy demak. Bu haqida yana 15 tom qaror qonunlar yaratilishi kerakmi? Bizda qonun qoidalar hammasi kalendar asosida. Bugun bironta qaror chiqadi ijrosi amalga oshirilayotgani haqida matbuot va telekanallar bong uradi 5 kundan keyin hammasi unutiladi...

Июнь 01, 2020  11:22

5.Косимжон Якубов

Расул Кушербаев су́зларига 100%ку́шиламан,

Июнь 01, 2020  03:19

6.Шавкат Фозилов

Депутат Р.Кушербаевнми фикрларини қўллаб-қувватлайман!

Июнь 01, 2020  03:18

7.Шавкат Фозилов

Депутат Расул Кушербаевни фикрларига қўшиламан! Собиқ ички ишлар тизими ходими сифатида, ишонч билан айтаманки, милиуия "жазоловчи восита" сифатида ишлатилади.. Шунинг учун ҳам, бугунги милицияда халқ жазоловчиларни кўради холос. Хамма ўз вазифасини қилиши керак..



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация