2 йил давомида ходимларга тўланмаган иш ҳақи, устама ва мукофот пуллари суд орқали ундирилди



 
  Расм манбаси : Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси

«Яккабоғ геофизика экспедицияси» ўз ходимларига уларнинг ҳақи бўлган 108 миллион сўмни тўламай келган

«Ўзбекгеофизика» экспедициясига қарашли «Яккабоғ геофизика экспедицияси» ходимлари 2018-2019 йиллар давомида корхона томонидан тўланмаган ойлик иш ҳақлари, устама ҳамда мукофот пулларини суд орқали ундирди. Бу ҳақда вилоят Адлия бошқармаси матбуот хизмати «Дарё»га хабар қилган.

Айтилишича, ўз ҳақини ололмаган ходимлар дастлаб Яккабоғ туман Адлия бўлимига шикоят қилган. Адлия бўлими аралашуви билан 2019 йил 11 февраль куни Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига даъво аризалари киритилган.

«Даъво суд томонидан кўриб чиқилиб, 23 февраль куни қаноатлантирилди ва корхона ишчи-ходимларининг жами 108 миллион 350 минг сўм маблағлари ундирилиши тўғрисида суд қарори чиқарилди», – дейилади матбуот хизмати хабарида.

2019-03-05 20:43:57  |  2141 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация