Каттақўрғонда адлия бўлими бошлиғи нотариус ёрдамчисини урди, прокуратура суриштирув олиб бормоқда



 
  Расм манбаси : tgstat.com

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри адлия бўлими бошлиғи М.О Каттақўрғон шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси С.Ф.ни калтаклаган. Жабрланувчи 19 октябрь куни бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган.

Каттақўрғон тумани, Пайшанба шаҳарчасида истиқомат қилувчи С.Ф 19 октябрь куни соат 09:50 ларда Каттақўрғон шаҳар, А.Навоий кўчаси 148-уйда жойлашган Каттақўрғон шаҳар адлия бўлими биносида шаҳар бўлим бошлиғи М. О ҳар хил ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, қўли билан юз қисмига икки марта уриб тан жароҳати етказганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Унинг изоҳлашича, бошлиқ шахсий адовати сабабли, уни ишга кечикиб келишда айблаган, келиб чиққан низо вақтида ходимнинг юзига кулдон отган ва тан жароҳати етказган.

Бош прокуратура матбуот хизмати «Kun.uz»га маълум қилишича, мазкур мурожаат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, С.Ф.дан ҳолат бўйича тушунтириш хати олиниб, шу куни унга нисбатан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

​2018 йил 20 октябрь куни шаҳар адлия бўлими бошлиғи М.О.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан вилоят адлия бошқармасига хизмат текшируви тайинланган.

​21 октябрь куни шаҳар адлия бўлими бошлиғи М.О.дан ҳолат юзасидан тушунтириш хати олиниб, шу куни унга нисбатан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

​Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, жараён вилоят прокуратураси назоратида.

2018-10-26 15:44:04  |  2471 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация