Ҳудудларда тўртала судни ўзида жамлаган бинолар қурилади



 
  Расм манбаси : 123ru.net

Олий суд, Конституциявий суд ва Судьялар олий кенгаши ҳам бир жойда бўлади

Ўзбекистонга янги типдаги, шароитлари қулай, иссиқ ва ёруғ бўлган суд бинолари керак. Бу ҳақда Олий суд раиси Козим Комилов журналистлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда маълум қилди, дея хабар беради «Дарё».

Олий суд раисига кўра, қурилаётган янги суд бинолари сони йилдан йилга ортиб бормоқда. 2017 йилда 4 та, 2018 йилда 6 та янги бино фойдаланишга топширилган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 36 тага етиши кутилмоқда.

– Жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларни ўзида жамлаган бино лойиҳаларини кўриб чиқяпмиз. Нурафшон шаҳрида шундай бино қуриляпти ҳам. Ўзимизнинг янги бино ҳам шундай бўлиши кўзда тутилган. Олий суд, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, ҳаммаси бир жойда бўлади, – деди Козим Комилов.

Олий суд раисининг айтишича, суд залларидаги «темир қафас»лар ҳам босқичма-босқич ойнаванд шаклга ўтказилмоқда. Ҳозир Тошкентда шундай лойиҳа амалга оширилмоқда.

2019-03-29 21:43:22  |  2118 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация