Расул Кушербоев: тергов — ҳали айби исботланмаган фуқарога берилган жазодек гўё



 
  Расм манбаси : Uzlidep.uz

Бир неча кун аввал сайтимизда “ТЕРГОВ СУДЬЯСИ — БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ! Судларда бу лавозимнинг жорий этилиши айблов тарафининг устунлик мавқеига барҳам беради...” номли мақола эълон қилинган эди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев ўз телеграм-каналида ушбу масаланинг долзарблигига эътибор қаратди.

“Сайловчилардан бўладиган кўплаб мурожаатларда судгача бўлган жараёндаги адолатсизликлардан шикоят қилинади. Ва сўнгги вақтларда тергов жараёнининг ўзи ҳам ҳали айбдорлиги исботланмаган фуқаролар учун берилаётган жазодек таассурот пайдо қилмоқда.

Сабаби ушбу жараённинг ўзини назорат қилиш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда тийиб туриш принципининг амалда кучсизлиги, терговчилари бор баъзи идораларнинг бошқасидан устун ваколатларга эга эканлиги билан боғлиқ. Амалда фуқаронинг айбсизлигини эмас, айбдорлигини исботлашга кўп урғу берилади. Бу аксари постсовет мамлакатлари ҳуқуқ тизимидаги жиддий касалликлардан биридир.

Ўрганишларим кун келиб ҳақиқий мустақил тергов судьяси институти пайдо бўлишига ва ниҳоят тергов даврида рўй бераётган кўплаб адолатсизликлар ва фуқаролар норозилигининг камайишига, ҳатто йўқ бўлишига эришишимиз мумкинлигига далолат қилмоқда. Агар суд мустақил бўлса албатта. Чунки қоғозда мустақил бўлиш, амалда мустақил дегани эмас.

Мен ҳар қандай вазиятда ҳам мустақил суд, мустақил тергов судьяси пайдо бўлиши ва амалда тўлиқ ишлашига умид қиламан, бу борада оптимистман”, деб ёзади депутат.

2020-04-25 13:04:58  |  4287 |   0  | 

11 изоҳлар

Январ 20, 2024  12:46

1.Шодмонбек.кличов.

Ассалому.алейкум.хурматли.Расулбек.Кушербаев.мен.наманган.вилояти.янги.наманган.тумани.гулистон.мфй.да.яшайман2023.йил.янги.наманган.элэктр.энергияси.ходимлари.томонидан.укам.Кличов.улугбекни.яшаш.хонадонига.келиб.ноконуний.фойдалангансиз.деб.укам.Улугбекга.нисбатан.398777726.сум.жарима.солишган.шундан..сунг.укам.Улугбекни.янги.наманган.пракатурасига.терговга.чакириб.укам.Улугюекга.нисбатан.Узб.Рес.ж.к.169.моддаси.4кисм.билан.айбдордеб.терговни.олиб.боришган.укам.Улугбек.олдин.судланмаган.терговчи.Бахром.исмли.терговчи.зарарни.копласангизлар.укаларингни.куйвораман.кеин.169.4кисм.моддасини.узгартираман.дегандан.сунг.биз.ака.укаларга.мерос.колган.ота.онани.уйларини.сотик.ва.зарарни.копласак.хам.терговчи Моддаларни.узгартирмаган.экан.2024.йил.11январкуни.укам.Улугбекни.наманган.шахар.жиноят.ишлари.буича.судига.чакириб.укам.Улугбекга.нисбатан.4.йил.камок.жазоси.беришти.3.вояга.етмаган.фарзандларинихам.инобатга.олишмади.шу.сабаб.сизга.мурожат.килишим.сабаби.сизни.олиб.бораётган.сиёсий.ва.халк.учун.ватанпарварлигингизни.куриб.сизга.мурожат.киляп ан.укам.Улугбекга.нисбатан.тергов.ва.судялар.томонидан.укам.Улугбекга.нотугри Карор.чиказишган.шу.сабаб.сихдан.илтимос.киламиз.бизга.ва.укам.Улугбекга.ёрдам.беринг.деб.сизни.хурмат.ва.севиб.колувчи.УЗБ.Рес.фукароларидан.деб.мурожат.колдирувчи.Кличов.Шодмонбек

Июнь 12, 2020  00:19

2.Элбекман

Депутат айбланувчини судга кадар булган хукукий холатини назарда тутган. Мавжуд конунлар хам тугри маьнода ишлатилса адолат карор топади. Муаммо кадрларда. Хамма гумондорга кафасдаги маймунга карагандай муомалада булади хатто адвокат хам. Хозирги кадрларда Виждон билим жасорат тафаккур булмаса бу театрдаги сахна куриниши сценарийсини фактик маълумотлардан эмас фантастик маьлумотлардан иборат булишини качон англаб етамиз.

Апрел 26, 2020  10:52

3.Шухрат Ахмедов

Дастлабки тергов ва суд терговини ажратишнинг вакти аллакачон етиб келган. Биз таклифимизни бердик:суд мухокамасида томонларнинг тенглиги ва тортишувлик тамойилларини хакикатда таъминлаш максадида дастлабки айблов ва суд айблови куйиш жараёнларини аник ажратиш максадида жиноят-процессуал конунчилигига куйидаги узгартиришларни киритиш: • дастлабки айблов таъкиби жиноят ишини кузгатиш билан бошланиб, жиноят ишини тугатиш ёки жиноят иши буйича айблов хулосасини (актини) тузиб, уни тасдиклаш учун назорат килувчи прокурорга юбориш билан тугалланади; • прокурор, жиноят иши буйича тупланган далиллар судда айблов куйиш учун етарли деган хулосага келган такдирда: - айблов хулосасини (актини) тасдиклаб, унинг нусхаларини хамда судда куйиладиган айблов матнини айбланувчига, унинг химоячисига, жабрланувчига (айбловни жабрланувчи хусусий тартибда кувватлайдиган холларда) юборади; - мазкур жиноят ишини куриш ваколатига эга булган судга куриб чикиш ва муайна шахс(лар) га жиноий жазо тайинлашни сураб айблов матнини, жиноят иши буйича утказилган тергов натижаларига оид тергов ва айбланувчини камокда саклаш муддатлари, арз килинган фукаровий даъво, даъвони таъминлаш учун курилган чоралар, жиноят иши катнашчиларига айблов хулосасини юборилиши хакидаги ва бошка маълумотномаларни, судда айбловни кувватловчи прокуратуранинг мансабдор шахси хакидаги маълумот ва ушбу ваколатни тасдикловчи хужжатни юборади. АЙБЛОВ ХУЛОСАСИ ВА ЖИНОЯТ ИШИ МАТЕРИАЛЛАРИ СУДГА ЮБОРИЛМАЙДИ. • жиноят ишини куришга ваколати булган судья, унга келиб тушган айбловни илова килинган хужжатлари билан бирга куриб чикиб, дастлабки суд мухокамасини тайинлаш хакида ажрим чикаради. Дастлабки суд мухокамасида айблов ва химоя томонлар тегишлигича суд терговида урганиладиган айблов ва химоя даллларини судга такдим килиб, ушбу руйхатлар билан узаро алмашадилар. Бунда айблов томон далллар руйхатига айблов хулосасида курсатилмаган далилларни такдим килишга хакли эмас, химоя тараф эса далиллар руйхатини суд терговини исталган пайтида такдим килишга хакли. • Суд тергови давомида дастлаб айблов далиллари, сунгра химоя даиллари урганиб чикилади. Химоя тараф асослантирган холда айблов далилини (далилларини) химоя далили сифатида эътироф этилишини суддан сурашга хакли. Бундай далил хам айблов, хам химоя томонидан келтирилган далил хисобланади. Суд иши айблов матни ва унга илова килинган хужжатлар, айблов ва химоя томонидан такдим этилган далиллар, суд томонидан мусткаил равишда ёки томонларнинг илтимосига кура талаб килиб олинган хужжатлар, суд мухокамаси жараенида кабул килинган ажрим, карорлар, суд мажлиси баённомаси, унга илова килинган аудио- видео ёзувлар ва суд мухокамасининг якуниний карори (хукм, карор, ажрим)дан иборат хужжатлардан ташкил топади.

Апрел 26, 2020  10:49

4.Шухрат Ахмедов

Тергов судьяси институтини киритиш хеч нарсани узгартирмайди. Бу функцияни маъмурий судларга бериш максадга мвофик булади. Дастлабки терговдаги асосий муаммо - бу камокда саклаш эхтиёт чорасини куллаш масаласи. Бу эхтиёт чораси аксари холларда айбни буйнига куйиш, терговни фикрича аниланган "зарарни" коплаттириш йули билан айбни "исботлаш", яширишни кераги йук - коррупцион максадларда, яъни бир шахсни камаб, колганлардан "таклифни" кутиш учун кулланилади. Судлар хозир прокурорларни оркасидан яхшигина, шинам шароитни танлаб олганлар. Конунда "огир ва ута огир2 жиоятда айблашни узи камок учун асос булади дейилган. Лекин судлар прокурор илтимосини куриб чикишда "айблилик-айбсизлик масаласини хал килиш хукукига эга эмаслар. Шундай килиб бир томондан прокурор ва терговчи биргина огир ёки ута огир (иктисодиёт сохасдаги аксарият жиоятлар шу туркумдан) жиноятдаги айбловни куйиб, осонгина одамни камомкхонага тикишга эришмокдалар. Бцу муаммнони хал килиш учун ЖПКга битта узариш киритиш керак холос - у хам булса каомк жазоси иктисодий жиноятларда айблов учун факат истисно тарикасида, тергов остидаги шахс терговдан яширинмокчи булса ёки гувохларни ёлгон курсатув беришга ундамокчи ёки бшка йул билан далилларни йук килмокчи булганидагина камокка олиниши мумкинлиги эътироф этувчи бандни киритиш керак холос.

Апрел 26, 2020  04:12

5.Султонов Журабек

Тезрок прокуратурага факатгина давлат айблови ва коррупцияга карши курашни колдириш, бошка функцияларини, айникса умумий назорат функциясини олиб ташлаш керак. Бу адолатли тизим булади. Аникроги прокуратура узи тушунмаган кишлок хужалиги, таълим, медицина хамда инвестиция ва х.ларни куйиб, щзи язши кила оладиган иши давлат айблови ва коррупцияга карши курашишини самарали олиб боради.

Апрел 25, 2020  23:16

6.Адвокат Амрулло Ахмедов

Расул Кушербаев оптимист эканлигига шубҳам йўқ. Назаримда Расул ўз мақоласида гумонланувчи айбланувчининг ўзигина иштирок (адвокат хизматидан воз кечиш орқали) этаётган холатни акс эттирган. Мақоланинг кулминацион нуқтаси "Мустақил тергов судьяси институти" га бориб тақаляпти. Ҳозирга келиб судларимиз анчагина оқ қорани ажратадиган пайтда судга етиб келди. Суд жараёнларида суддьялар томонидан Жиноят ишининг ҳам айблов ҳам айбсиз томонлари ўрганилмоқда. Фақатгина судларни ҳақиқий холатда айблов нуқтаи назаридан иш олиб бормаслиги масаласи қайта кўриб чиқилсагина ҳақиқий одил судловга эришишимиз мумкин. Аммо мустақил тергов судьяси бу дастлабки терговнинг номи ўзгарган холда қайта такрорланишини ва муддатлар чўзилишига олиб келади. Яқин кунларда Адвокатлар палатаси томонидан ишлаб чиқилган Консепция лойиҳасида адвокатларга бир қанча имкониятлар берилганлиги, агар консепция худди шундай тарзда маъқулланса фуқароларимизнинг бузилган ҳуқуқлари максимал даражада қонуний меъёрлар ва ҳуқуқий химояда таъминланган бўлар эди.

Апрел 25, 2020  22:52

7.Ботиров Хамид

Энг асосийси айблов хулосасидан воз кечиш зарур.Бунда айблов ва химоя тараф хам туплаган материалларини судга такдим этиши керак. Мазкур материалларга урганган холда судя хукм чикарса адолатга якин булади.

Апрел 25, 2020  20:36

8.Нозимжон

Жиноят процессида исботлаш жараенидан судни чикариб юбориш зарур



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация