Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритилди



 
  Расм манбаси : adolatmarkazi.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат матни “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартишлар киритилди:

275-модда (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш чоғида қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати) саккизинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «ҳал қилув қарорига» деган сўзлар «қарорга» деган сўз билан алмаштирилди;

316-модданинг (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят бериш муддати) биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шу қарорнинг нусхаси олинган кундан эътиборан ўн кун ичида шикоят берилиши мумкин, бундан суд қарори мустасно»;

324-7-модда (Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан кассация шикояти (протести) юзасидан ҳал қилув қарори):

номининг ўзбекча матнидаги «ҳал қилув» деган сўзлар чиқариб ташланди;

биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги «ҳал қилув қарорларидан» деган сўзлар «қарорлардан» деган сўз билан алмаштирилди;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган шикоят (протест) юзасидан кассация инстанцияси суди қарор чиқаради ва бу қарор чиқарилган пайтдан эътиборан кучга киради».

2019-03-25 17:05:59  |  3195 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация