“488-модда айни таҳрирда қабул қилинса, адвокатуранинг мавқеи ва яхлитлигига путур етади”
Ўзбекистон Республикасининг янги Солиқ кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Лойиҳанинг 488-моддасида адвокатлик фирмалари ва бюролари солиққа тортиш мақсадларида тадбиркорлик субъектлари деб эътироф этилган.
“Reliable Lawyer” адвокатлик фирмаси бошқарувчи шериги Азиз Саттаровнинг фикрича, бу аслида ёмон ғоя эмас, аммо уни жорий этишда шошма-шошарлик қилиш ярамайди.
“Бўлаётган ўзгаришлар ва замон талабидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳа, Солиқ кодексини янгилаш керак. Бироқ унда адвокатура институтининг фаолияти ва моҳиятига таъсир этиши мумкин бўлган барча ички ва ташқи омиллар эътиборга олиниши зарур”, – дейди Азиз Саттаров.
Адвокат 488-моддани “Молия вазирлигининг бюджетга мумкин қадар кўпроқ маблағ туширишга уриниши” деб баҳолаб, бу интилишни табиий ўлароқ қабул қилади. Унинг фикрича, адвокатлик фирмалари ва бюроларини тадбиркорлик субъектлари сифатида тан олиш аслида ёмон ғоя эмас. “Аммо уни бизда барвақт ва адвокатурага нисбатан кескинлик билан жорий этишмоқчи. Бу масалада Кодекс лойиҳасининг мамлакатимиз Конституцияси ва “Адвокатура тўғрисида”ги қонунга зидлиги яққол кўзга ташланмоқда. Зеро, амалдаги қонунчиликка кўра адвокатлик тузилмалари – нодавлат-нотижорат ташкилотларидир, ва улар билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида оддий ва элементар фарқлар мавжуд”, деб ёзади А.Саттаров.
Муаллиф, агар лойиҳа айни таҳрирда қабул қилинса, адвокатлик ҳайъатлари билан адвокатлик фирмалари ва бюролари ўртасида катта тафовут ҳосил бўлиши, адвокатуранинг мавқеи ва яхлитлигига путур етишидан хавотир билдирган. Бундай оқибатларнинг олдини олиш учун эса, унинг наздида, аввало маҳаллий менталитет ва молиявий аҳволни ҳисобга олиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги номутаносибликни бартараф этиш лозим.
“Куёвсиз тўй бўлмаганидек, Кодекс ҳар томонлама тўғри, қонуний ва асосли бўлиши учун ўз касбига бефарқ бўлмаган барча адвокатларнинг фикрлари инобатга олиниши, адвокатлик фаолияти билан боғлиқ барча нормалар ва қонунлар тартибга солиниши керак”, дея фикрини якунлайди А.Саттаров.
6 изоҳлар
1.Хамидов Джахонгир
Ассалому алайкум, мен адвокат эмасман лекин мутахасислигим хуқуқшунос, юқоридаги изохларни ўқиб чиқтим, қатор қонун ва қарорлар қабул қилинишида ўта шошма-шошарлик билан ёндашилмоқда, чунки хозирги замон талаби ва баъзи мутасаддиларимизнинг жахон андозалари амалиётларини ўзимизга жорий қилишдан олдин адвокатларнинг Ўзбекистондаги ўз ўрнини янада кўтариш учун қатор имтиёзлар жорий қилиниши лозим, чунки ушбу солиқ кодексидаги моддаларнинг таъсири хуқуқий химояга мухтож фуқароларимиз учун молиявий салбий таъсир кўрсатиши мумкин,
2.Адвокат Абдумалик Абдуллаев
Адвокатлик фирмалари ва бюроларини тадбиркорлик субъекти деб баҳоланиши солиқ тӯловининг янги манбаи аниқланди дегани эмас.
3.Дилфуза Арифходжаева
Мен Азиз Саттаровнинг фикрига кушиламан хамма томонлама яхшилаб уйлаб кейин Кабул килиш керак
4.Наргиза.
Нима сабабдан адвокатлик хайати ажралиб колиши керак? Фирма билан бюролар адвокатларининг фаолияти хайат адвокатларидан фарк киладими? Демак хайат нотижорат ташкилот фирма ва бюролар тижорат ташкилот эканда? Шундай булса адвокатура тугрисидаги конун яна узгариши керак эканда? Фирма ва бюро адвокатлари тадбиркорлик бн шугулланса адвокатлик фаолиятини качон ва кай вактда олиб бориши мумкин? Соликга тортишдан аввал албатта халкимизнинг молиявий ахволини инобатга олиш керак. Шахсан мен каршиман СКнинг 488-модда талабларига.
5.Адвокат Жураева Манзура
Адвокатлик тузилмаси тадбиркорлик фаолияти билан нимага шугулланмасин. Адвокатлик фаолияти учун алохида тадбиркорлик фаолияти учун алохида солигини тулайди. Адлия Вазирлиги бекорга бепул юридик ёрдамни йулга куймаяпти. Мани фикримча, адвокатурани тадбиркорлик субъектига тенг килишади. Адвокатлар Палатаси бутунлай тугатилади. Балким яхши булади.
6.Advokatus
"бу аслида ёмон ғоя эмас" эмуш, бутун мазмуни ёмонуку адвокатурани солиққа тортиш, бу ғоядан адвокатурани бутунлай так туби билан йўқ қилиш маъноси келиб чиқади, хуқуқий давлат қуриш учун аввало адвокатура институтига эркинлик солиқ ва бошқа молиявий имтиёзлар берилиши керак, агар солиққа тортиладиган бўлса адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш кескин камайиб кетади
Изоҳ қолдириш