Сурхондарёда 13 маҳкум қамоқдан озод этилди
Расм манбаси : Олий суд матбуот хизмати
Шунингдек, ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликни чеклашга ҳукм қилинган ва синов муддатини ўтаётган 42 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан олдин озод этилди
Ўзбекистон Республикаси Олий суд раҳбариятининг Сурхондарё вилоятидаги сайёр қабулларидан сўнг 13 нафар маҳкум жазони ўташ жойидан муддатидан олдин озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди. Шунингдек, ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликни чеклаш жазоларига ҳукм қилинган ва синов муддатини ўтаётган 42 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод этилди.
Олий суд матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, сайёр қабуллар чоғида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича 11 нафар шахс жавобгарликдан озод қилиниб, уларга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишлар тугатилган.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш