Ишга кириш чоғида “прописка тўсиғи”ни бекор қилувчи қонун лойиҳаси қуйи палата тасдиғидан ўтди



 
  Расм манбаси : Потребители.уз

24 октябрь куни бўлиб ўтган Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Хусусан, Адлия вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида» қонуни лойиҳаси муҳокамадан сўнг депутатлар томонидан қабул қилинди.

Айни пайтда қонун ҳужжатларида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси бўлмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ушбу ҳудудларда яшаш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ қатор чекловлар мавжуд. Юқорида кўрсатилган чекловларга риоя этмаслик фуқаролар ва мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.

Қонун лойиҳаси бундай чекловларни бартараф этишга қаратилган бўлиб, фуқароларнинг иш танлаш, республика ҳудудида эркин ҳаракатланиш бўйича конституциявий ҳуқуқлари, паспорт, билим олиш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси қабул қилинди, аммо бу фақат биринчи босқич. Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланган қонун ҳали Сенат томонидан маъқулланиши, Президент томонидан имзоланиши ва расмий манбада эълон қилиниш керак, шундан кейингина кучга киради.

2018-10-25 16:39:46  |  2074 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация