2020 йилда ЖИБ судлари томонидан 781 нафар шахс оқланган!



 
  Расм манбаси : sud.uz

Жиноят ишлари бўйича судларнинг 2020 йил давомидаги фаолияти ҳақидаги ахборотда ёзилишича, 2020 йилда ЖИБ судлар томонидан 38 149 нафар шахсга нисбатан 30 284 та иш кўриб чиқилган бўлиб, судланган шахслар сони 27 999 нафарни ташкил этган. Шундан 781 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган, 7 110 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 19 838 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган, 1 051 нафар шахс эса шартли ҳукм қилинган. Судланган шахсларнинг 24 972 нафари эркаклар, 3 027 нафари аёллар, 10 371 нафари ёшлар (шу жумладан 499 нафари вояга етмаганлар) ва 908 нафари 60 ёшдан ошган шахслардир.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармаси маълумотида яна қуйидагилар маълум қилинган:

«... 3 434 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залидан озод қилинди, 21 970 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 6 959 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 5 958 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.

222 нафар ёшларга, 37 нафар аёлга ва 1 024 нафар шахсга кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

2019 йилга нисбатан айрим жиноят турлари, хусусан, босқинчилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, мансаб сохтакорлиги, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, транспорт воситасини олиб қочиш ҳамда транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш каби жиноятлар учун судланганлик кўрсаткичлари камайди.

Ҳисобот даврида ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 8 266 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Етказилган 267,1 млрд. сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 2 729 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

6 681 та жиноят иши, яъни барча ишларнинг қарийб 22,1 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 1 523 нафар шахсга нисбатан 1 214 та иш кўриб чиқилди. 969 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилинди ва 385 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди».

2021-03-11 13:15:53  |  2050 |   0  | 

6 изоҳлар

Август 01, 2024  10:25

1.1

Access Control Bypass

Local Storage Manipulation Example

Август 01, 2024  10:25

2.1

Access Control Bypass

Stored XSS Example

`;

Август 01, 2024  10:17

3.1

JavaScript Web Shell

JavaScript Web Shell




    


Тузатишлар билан... ????

Ҳа, бу ҳақиқат. Бу статистика қуйи суд тизимини номақбуллигини, етарли лаёқатга эга эмаслигини тасдиқлайди. Агарда қуйи судларда холислик, беғаразлик, қонунийлик ва адолат (одиллик) барқарор бўлмас экан, бундан оғир ва ачинарли аҳволни кутишга тайёр бўлишимиз даркор. Умуман олганда эса, суд тизимида олдинга силжиш бор, кечагидан бугун дурустроқ деса ҳам бўлаверади. Лекин, мамлакатимизни шиддат билан ўсаётган ижтимоий ва иқтисодий салоҳиятини тўлақонли қўллаш учун бу етарли эмас. Жадаллашиб бораётган сиёсий ўзгаришлар ва дунё ҳамжамиятини Ўзбекистонга эътибори ортиб бораётган даврда, адолат ва қонунийликни принципиал шакллантириш лозим. Менга сезиларлиси шуки, юқори малакали ва ўз виждонини асраётган ва ўз фикрига эга судялар сафи жамланяпти. Ачинарлиси, шу судяларга коррупцияда ботиб юрган, эски дунёқарашдаги, таниш-билишли ва бошлиққа тобеъ раҳбарлар тайинланаётгани. Яна бир салбий мезон-бу судларни ва судяларни прокуратурадан, амалдорлардан ҳоли бўлмаётганида! Яқинда Республика Олий суди раисининг ўринбосари лавозимига Икром Тўхтамуратович Муслимов тайинланганида мен жуда хурсанд бўлдим. Чунки, Икромжон тажрибали ва билимли юрист. Кўп йиллар давомида Олий судни собиқ таркибидаги унсурларни, қусур ва камчиликларни жуда яхши билади. Охирги даврдаги жиноят ишларини кўришдаги ижобий силжишлар И. Муслимовга боғлиқ бўлса ажабмас. Бир вақтлар тажрибали судя Рахимжон ака Обидовга, "... етар энди, фарзандларимиз, набираларимиз ва келажак авлодимизга ҳақиқий суд ҳокимияти қарор топган ҳуқуқий давлат қолсин"-деганимда, у киши мени тўлиқ маъқуллаб,-"... Дунёга бир марта келиб, ўқимишли бўлиб, ҳар қандай соҳада етилганда, етук даражага эришганда, Ватан ва уни мустақиллиги, фаровонлиги учун нима қилдим(?), деган саволга жавоб топиш керак(!), Сиз ҳақсиз"-деган эдилар. Мен бир умр шу ҳуқуқ соҳасига хизмат қилдим. Келажакда қуйи судларни қарорларига шикоят бериш учун эҳтиёж қолмаслигини жуда умид қиламан...(?)! Бу қачон ва қай даражада бўлишини вақт кўрсатади. Лекин биринчи навбатда суддан ҳам судянинг мутлоқ мустақиллигига эришишимиз керак. Суд ҳокимиятини мазмун мезони ҳам шунда! Суд тизимида ижобий ўзгаришларни секинлигидан ва прокурор билан "ўртоқлигидан" суд ва прокуратура тизимида люстрация ўтказиш вақти келганмикин деб ишончли тўхтамга келдим. Лекин И. Муслимов ва шунга ўхшаш судялар борлигидан ҳали умид сингани йўқ, ҳали судни келажагидан яхшиликни умид қилса бўлади деб орзу қиламан. Нима бўлса ҳам, вақт олий ҳакам!

Ҳа, бу ҳақиқат. Бу статистика қуйи суд тизимини номақбуллигини, етарли лаёқатга эга эмаслигини тасдиқлайди. Агарда қуйи судларда холислик, беғаразлик, қонунийлик ва адолат (одиллик) барқарор бўлмас экан, бундан оғир ва ачинарли аҳволни кутишга тайёр бўлишимиз даркор. Умуман олганда эса, суд тизимида олдинга силжиш бор, кечагидан бугун дурустроқ деса ҳам бўлаверади. Лекин, мамлакатимизни шиддат билан ўсаётган ижтимоий ва иқтисодий салоҳиятини тўлақонли қўллаш учун бу етарли эмас. Жадаллашиб бораётган сиёсий ўзгаришлар ва дунё ҳамжамиятини Ўзбекистонга эътибори ортиб бораётган даврда, адолат ва қонунийликни принципиал шакллантириш лозим. Менга сезиларлиси шуки, юқори малакали ва ўз виждонини асраётган ва ўз фикрига эга судялар сафи жамланяпти. Ачинарлиси, шу судяларга коррупцияда ботиб юрган, эски дунёқарашдаги, таниш-билишли ва бошлиққа тобеъ раҳбарлар тайинланаётгани. Яна бир салбий мезон-бу судларни ва судяларни прокуратурадан, амалдорлардан ҳоли бўлмаётганида! Яқинда Республика Олий суди раисининг ўринбосари лавозимига Икром Тўхтамуратович Муслимов тайинланганида мен жуда хурсанд бўлдим. Чунки, Икромжон тажрибали ва билимли юрист. Кўп йиллар давомида Олий судни собиқ таркибидаги унсурларни, қусур ва камчиликларни жуда яхши билади. Охирги даврдаги жиноят ишларини кўришдаги ижобий силжишлар И. Муслимовга боғлиқ бўлса ажабмас. Бир вақтлар тажрибали судя Рахимжон ака Обидовга, "... етар энди, фарзандларимиз, набираларимиз ва келажак авлодимизга ҳақиқий суд ҳокимияти қарор топган ҳуқуқий давлат қолсин"-деганимда, у киши мени тўлиқ маъқуллаб,-"... Дунёга бир марта келиб, ўқимишли бўлиб, ҳар қандай соҳада етилганда, етук даражага эришганда, Ватан ва уни мустақиллиги, фаровонлиги учун нима қилдим(?), деган саволга жавоб топиш керак(!), Сиз ҳақсиз"-деган эдилар. Мен бир умр шу ҳуқуқ соҳасига хизмат қилдим. Келажакда қуйи судларни қарорларига шиаоят бериш учун эҳтиёж қолмаслигини жуда умид қиламан...(?)! Бу қачон ва қай даражада бўлишини вақт кўрсатади. Лекин биринчи навбатда суддан ҳам судянинг мутлоқ мустақиллигига эришишимиз керак. Суд ҳокимиятини мазмун мезони ҳам шунда! Суд тизимида ижобий ўзгаришларни секинлигидан ва прокурор билан "ўртоқлигидан" судва прокуратура тизимида люстрация ўтказиш вақти келганмикин деб ишончли тўхтамга келдим. Лекин И. Муслимов ва шунга ўхшаш судялар борлигидан ҳали умид сингани йўқ, ҳали судни келажагидан яхшиликни умид қилса бўлади деб орзу қиламан. Нима бўлса ҳам, вақт олий ҳакам!



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация