Ўзбекистонда нотариусларнинг 10 фоизи талабга жавоб бермайди



 
  Расм манбаси : O'zbekiston24

635 нафар нотариусдан 21 нафари “аъло”, 341 нафари “яхши”, 209 нафари “қониқарли” деб баҳоланган

Ўзбекистонда нотариусларнинг 10 фоизи – 635 нотариусдан 64 нафарининг фаолияти талаб даражасидан паст деб баҳоланган. Уларнинг 38 нафари Андижон вилоятига, 8 нафари Қашқадарёга, 6 нафари Фарғонага, 4 нафари Тошкент шаҳрига, 3 нафари Самарқанд, 2 нафардан Наманган, Хоразмда ҳамда 1 нафари Сирдарё вилоятларига тўғри келади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик томонидан нотариусларнинг 2018 йилнинг иккинчи ярмидаги фаолиятини баҳолаш “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимидаги маълумотлар асосида автоматик тарзда амалга оширилган.

Хабарда айтилишича, баҳолаш натижалари кўра жами 635 нафар нотариуслардан 21 нафарининг фаолияти “аъло”, 341 нафариники “яхши”, 209 нафарининг фаолияти эса “қониқарли” деб баҳоланган.

Баҳолаш рейтингида (максимал 100 балл) дастлабки 3 та энг юқори ўринни эгаллаган нотариусларнинг икки нафари Тошкент шаҳрида ва бир нафари эса Навоий вилоятида ишлайди:

Азиза Шухратовна Шаназарова – Тошкент шаҳар, Миробод туман 9-сон ДНИ нотариуси – 91 балл;

Фозилходжа Хашимходжаевич Набиев – Тошкент шаҳар, Олмазор туман 11-сон ДНИ нотариуси – 90 балл;

Икром Эшмирзаевич Исаев – Навоий вилояти, Нурота туман ДНИ нотариуси – 90 балл.

Фаолият юритаётган нотариусларнинг 10 фоизи (64 нафари) “талабга жавоб бермайди” деб баҳоланган. Уларнинг 38 нафари Андижон вилоятига, 8 нафари Қашқадарёга, 6 нафари Фарғонага, 4 нафари Тошкент шаҳрига, 3 нафари Самарқанд, 2 нафардан Наманган, Хоразмда ҳамда 1 нафари Сирдарё вилоятларига тўғри келади.

Адлия вазирлиги иш фаолияти “аъло” деб топилган нотариусларни рағбатлантириш ва “талабга жавоб бермайди” деб баҳоланган нотариуслар фаолиятини яхшилаш чораларини кўради, дейилади хабарда.

2019-01-21 16:07:22  |  2080 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация