Ўзбекистонда жиноятчилик 34,9 фоизга камайди



 
  Расм манбаси : Қутбиддин Бурҳонов. ЎзА фотоси

Жумладан, ўта оғир турдаги жиноятлар 850 тага, оғир жиноятлар 1 минг 764 тага озайган

Жорий йилнинг 11 ойи давомида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилган ишлар натижасида жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22 минг 974 тага ёки 34,9 фоизга камайишига эришилган. Бу рақамлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Қутбиддин Бурҳоновнинг ЎзАга интервьюсида келтирилган.

ИИВ мулозимининг маълумотига кўра, жумладан, ўта оғир турдаги жиноятлар 850 тага, оғир жиноятлар 1 минг 764 тага, унча оғир бўлмаган жиноятлар 8 минг 494 тага, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш ҳолатлари 210 тага, номусга тегиш ва суиқасд қилиш 153 тага, талончилик жиноятлари 432 тага, босқинчилик 155 тага, ўғирлик 4 минг 559 тага, фирибгарлик 3 минг 79 тага, безорилик 700 тага, товламачилик 92 тага, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 160 тага камайган.

Шунингдек, ҳисобот даврида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар 455 тага ёки 37 фоизга камайгани қайд этилган.

Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган фаолият кучайтирилгани туфайли жорий йилнинг 11 ойида 9 минг 15 маҳалланинг 27,9 фоизида умуман жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Мавзуга доир:

Сурхондарёда йил бошидан буён 123 жиноят очилмай қолган

Тошкент шаҳрида жиноятчилик 55 фоизга камайди

Содир этилган ўта оғир жиноятларнинг 40 фоизга яқини оилавий-маиший характерга эга

2018-12-21 21:28:54  |  2307 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация