2019 йилдан юқори малакали мутахассислар 50 фоизлик даромад солиғи тўлайди



 
  Расм манбаси : golosiyiv.kiev.ua

2019 йилдан бошлаб Ўзбекистонда юқори малакали мутахассислар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 50 фоиз қилиб белгиланди. Бу президентнинг хорижлик мутахассисларни жалб қилиш тўғрисидаги қарорида белгиланган, деб ёзади Turon24.

Қарорга кўра, 2018 йил 1 декабрдан компаниялар чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда ишлаши учун рухсатнома олиш шарти бекор қилинади.

Қолаверса, қарорда юқори малакали мутахассис ва малакали мутахассис тушунчаларига таъриф берилган:

юқори малакали мутахассис – дунёнинг энг яхши 1 000 олий таълим муассасаларидан бирини битирган, 5 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган, Ўзбекистонда йилига 60 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган иш ҳақи олувчи шахслар;

малакали мутахассис – олий маълумот, 5 йиллик иш стажи ҳамда Ўзбекистонда ишлаши учун йилига 30 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган иш ҳақи олувчи шахслар.

Бундан ташқари, хорижий ишчилар учун виза, яшаш гувоҳномаси олиш, рўйхатга туриш, прописка қилиниш тартиби каби масалалар ҳақида ахборотни ўз ичига олувчи махсус ахборот портали ишга туширилади.

2018-11-08 15:49:15  |  2310 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация