Мактаблардаги коррупцияга қарши курашда ХТВга Адлия вазирлиги кўмаклашади



 
  Расм манбаси : n-auditor.uz

Иккала вазирлик коррупция ҳолатлари ҳақида тезкор ва аноним хабар бериш тизимини йўлга қўймоқда

Халқ таълими ва Адлия вазирликлари Ўзбекистон мактабларидаги коррупция ҳақида тезкор ва аноним хабар бериш тизимини такомиллаштирмоқчи. Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бу 24 декабрь куни иккала вазирлик ўртасида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш бўйича имзоланган ҳамкорлик дастурида кўзда тутилган.

Дастур доирасида вазирликлар халқ таълими соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, мазкур соҳага доир қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш, ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини оширишда ўзаро ҳамкорлик қилади. Жумладан, томонлар халқ таълими муассасаларида ҳуқуқий саводхонлик бурчакларини ҳам ташкил этиши белгиланган.

Шунингдек, вазирликлар халқ таълими муассасалари ходимлари фаолиятини меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқ ташкил этишда ҳам ҳамкорлик қилади. Ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган халқ таълими соҳасидаги камчиликлар ва юзага келаётган муаммолар тўғрисидаги маълумотлар бўйича тезкор муносабат билдириб боришади.

Бундан ташқари, ҳамкорлик доирасида “Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги”, “Одоб-ахлоқ ойлиги” каби тадбирлар, мактабларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш учун махсус дарслар ўтказиш режалаштирилган. Мактабларда бўлажак ҳуқуқшуносларни тарбиялаш дастурлари амалга оширилади.

2018-12-24 15:58:03  |  3227 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация