Онлайн. "Президент фармони адвокатуранинг ҳуқуқларини кенгайтириб, масъулиятини оширди"



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг III конференциясида Адвокатлар палатаси раиси в.б Шуҳрат Содиқов Палатанинг 2013-2018 йиллардаги фаолияти ва соҳада юз бераётган ўзгаришлар тўғрисида ҳисобот берди:

– " 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси"ни амалга ошириш доирасида 2017-2018 йиллар учун мўлжалланган дастурларда адвокатурани мустаҳкамлаш, фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишлари юритувида адвокатларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари белгиланди. Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш учун тузилган ишчи гуруҳларда Адвокатлар палатаси вакиллари, бевосита адвокатлар ўз таклифлари билан фаол иштирок этиб келди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги "Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони адвокатура институтини тубдан такомиллаштиришда катта бурилиш ясади. Мазкур фармони Адвокатлар палатасига адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмини шакллантириш, инновацион ва ахборот технологияларни адвокатура соҳасига кенг жорий этиш, Палатанинг адвокатура институти ҳимоячиси сифатидаги ролини ошириш юзасидан жуда масъулиятли ва долзарб вазифалар юклади. Ушбу вазифаларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш мақсадида Адвокатлар палатаси Ишчи гуруҳи ташкил этилди. Фармон махсус ишлаб чиқилган "йўл харитаси" асосида изчиллик билан ижро этилмоқда.

2018-11-17 13:26:34  |  1349 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация