Адвокат 15 суткага қамалган мижозини 3 кундан бери топа олмаяпти



 
  Расм манбаси : Тошкент шаҳар ИИББ

Маъмурий қамоқни ўташ муассасасида унинг ҳимоясидаги шахс ИИББда сақланаётганини айтишган, ИИББ эса ҳеч қандай маълумот бермаяпти  

“Madaminov Law Group” адвокатлик бюроси адвокати Мухсинжон Мадаминов МЖтКнинг 241-моддаси (“Диний таълимдан сабоқ бериш қоидасини бузиш”) билан маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахсни уч кундан бери қидириб топа олмаётганини маълум қилди.

Мадаминовнинг айтишича, жазо 2020 йил 1 май куни тайинланган бўлиб, 4 май куни қамалган шахснинг қариндошлари унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши учун адвокат ёллашган (уларнинг илтимосига кўра маҳбуснинг исм-фамилияси, шунингдек суд номи кўрсатилмаяпти — Таҳр.).

Адвокатга кўра, у дарҳол ордер расмийлаштириб, ҳимоясидаги шахсни излашга киришган ва аввало Тошкент шаҳар ИИББга қарашли маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус муассасага (қонун тилида — “махсус қабулхона”) борган. Зеро, "Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида"ги қонунга биноан, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этгани учун қамалган шахслар бутун жазо муддатини шундай муассасаларда ўташлари лозим.

Бироқ махсус қабулхона ходими адвокатга унинг ҳимоясидаги шахс бу ерда эмаслигини, ИИББ биносининг ўзидаги ҳибсхонада сақланаётганини айтади.

“Аммо ИИББда менга умуман маълумот беришмади. Ҳатто карантин даври бўлгани учун юзма-юз учраштиришмаган тақдирда ҳам, телефон орқали суҳбатлашишга ҳаққим борлигини рўкач қилдим — фойдаси бўлмади”, — дейди Мухсинжон Мадаминов.

Адвокатнинг айтишича, у ИИВнинг “102” ва “1102” қисқа рақамларига қўнғироқ қилиб ҳолатни тушунтирган ва ходимнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан шикоят қилган. Ўз навбатида улар ўзлари ҳам орада бир неча марта боғланиб, М.Мадаминовдан қўшимча тафсилотларни сўраб-суриштирганлар.

Бироқ ҳанузгача ҳимояси остидаги шахс топилгани йўқ.

“Бу ерда инсоннинг тамал ҳуқуқларидан бири бўлмиш ҳимояланиш ва малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқидан ташқари, иккита қонун талаблари ҳам қўпол бузилмоқда.

Биринчидан, маъмурий қамоқ қўлланилган шахс маъмурий қамоқни ўташ муассасида мавжуд эмас. Бу эса "Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида"ги қонун талабларига зид;

Иккинчидан, мен ўзимнинг ҳимоям остидаги шахс билан ҳали-ҳануз учраша олмадим. Бу эса амалдаги "Адвокатура тўғрисида"ги қонун талаблари ва конституцион нормалар поймол бўлаётганини англатади”, — таъкидлайди адвокат.

Мухсинжон Мадаминов ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га шикоят қилган, шунингдек профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиниши факти бўйича Адвокатлар палатасига хабар берган.

PS: Мухсинжон Мадаминовнинг айтишича, ҳимоясидаги шахс “диншунослик” мутахассислиги бўйича ўрта-махсус маълумотга эга шахс бўлиб, ўз уйида 5 нафар вояга етмаган шахсга “Қуръон” ўқишни ўргатгани ва “Муаллими соний” қўлланмаси асосида таълим бергани учун жазога тортилган. Кеча, 5 май куни маъмурий иш кассация босқичида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

2020-05-07 03:54:04  |  5826 |   0  | 

7 изоҳлар

Май 07, 2020  13:22

1.Тўлқин.

Бу одамга қўйган моддани ўзи қонунга хилоф, яни Ўзбекистон Республикаси Конситутциясига зид бўлиб Конситуцион тузумни қўпотиб йўқ қилишга қаратилган жиноятдур! 241-модда. Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш Махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Май 07, 2020  13:22

2.Тўлқин.

Бу одамга қўйган моддани ўзи қонунга хилоф, яни Ўзбекистон Республикаси Конситутциясига зид бўлиб Конситуцион тузумни қўпотиб йўқ қилишга қаратилган жиноятдур! 241-модда. Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш Махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Май 07, 2020  13:20

3.Тўлқин.

Маъмурий ҳуқуқбузарни яқинлари менга телефон қилишсин +998933968338 Тўлқин.

Май 07, 2020  13:17

4.Тўлқин.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЎЗБЕКИСТОНДА ҚОНУНЛАР ИШЛАШИ УЧУН №1 ҚИЛИНИШ КЕРАК БЎЛГАН ИШ. Мен бошимга тухмат маъмурий ва жиноят иш тушиб анча нарсани, кимларни кимлигини тушиниб еткандак бўлдим. Айниқса ўзинг умид қилиб тақдирингни қўш қўллаб топширган адолат посбонлари АДВАКАТЛАР хақида янада кўпроқ билиб олдим. 25 йил мобайнида Ўзбекистони адолатсизлик ботқоғига ботирган собиқ Суд, Прокуратура, Терор бўлими ходимлари, Милиция, МХХ ходимларини барчаси ҳозир бир думалаб адвакатларга айланиб қолишган. Ўзбекистонинг 90-98% адвакатлари адашмасам шулардан иборат. Бир пайтлар инсон хуқуқларини топтаган, минглаб бегунох одамларни қийнаб уларни сариқ чақа чалик кўрмаган, тухматлар билан қамаган ва қаматирган, юз минглаб $ пора ва қўштирноқ ичида қонуний қароқчилик қилиб жамиятни разолат жахолат тубанлигига улоқтирганлар. Энди улар қандай қилиб мени ёки сизни химоя қилиши мункин? Уларни қилаётган ишлари ўртакаш даллолликдан иборат бўлса ёки бўлмасам одамларни фақат қўрқитиб қўл оёқларини боғлаб жаллодга топширишдан иборат бўлмоқда! Яна у ҳам етишмагандак "Адвакатура тўғрида қабул қилинган қўшимчалар"га мофиқ, улар энди адвакатлик лицензасини олиш учун стажировка ўтиши керак бўлмай қолибди! КУНИНГ ШУЛАРГА ҚОЛДИМИ ПЕШАНАСИ ШЎРЛИККИНА ЮРТДОШЛАРИМ!!! 26.11.2019 йил Тошкент шахар Жиноят Ишлари апелация судига борганимда адвакат олмадим. Сабаби сариқ чақага арзимайдиган ўртакаш адвакатни нима қиламан ва менга нима наф? ЖПК бўйича апелация судида адвакат иштирок қилиши мажбурий деб белгиланган. Менга давлат адвакатини таклиф қилишди, мен "ҚЎҒИРЧОҚ АДВАКАТМИ" деб жўрттага айтдим. Айтганим 100% хақиқат, сабаби у адвакат фақат хукум ва ажримларни қонунилаштиргани керак. Қўғирчоқ адвакат ўзи иш билан танишиши ва мен билан ва менинг жамоат химоячим билан гаплашиб ишни тўлиқ мохиятига етиш керак эди. У қўҳирчоқ бўлса ўзи иш нима хақида асло билмасдан ўрисчасига для птички судда қатнашди. ЛАНАТИ. Жиноят иши 1200 вароқ у бир вароғини ҳам ўқиб кўрмади. Қонун бўйича у жиноят иши билан танишгани суддан вақт сўраши шарт эди ҚЎҲИРЧОҚ пагонлик химоячи... Илгари кўпларни эшитиб ишонгим келмас эди, алкаш беномозларни ҳам ДЭО қилиб қандай қамашган экан деб... 2018 йил апрелда хеч қандай айибсиз мени қамашганда ҳам, яқинларим 2000000 сўмдан ошиқ Дилшод деган адвакатга пул бериб ёллашган экан.Бу йили Аллоҳ рози бўлсин танимаган биродарларим ўзлиги яна ўша Дилшод деган адвакатни анча пулга ёллашган экан, қанчага ёллашганини билмайман. Ўша муттахам адвакат фақат менинг номимдан судга шикоят берган. Қонун бўйича мен билан керак бўлса ҳар куни чекланмаган вақт мобайнида мен билан кўришиб гаплашиши мункин эди. Ундан ташқари ўткан йили бу йили менга қарши жудда жуда кўп ЖПКни моддала қўпол равишда бузилиб оёқ ости бўлиб кетган. Мутахам, у адвакат бўлиб қонунларни билмаслиги ёки билса ҳам ундайлар учун ўз химоячиси тақдири сариқ чақа... Энг қизиғи у касация шикоятини айримларни под диктовкасига мофиқ ёзгани малум бўлиб турибди. Олдинги йилги ва бу йилги менга қарши ИИБ ходимлари тузилган баённомалар сариқ чақага арзимайди. Яни ЖПКни 90-моддасига мофиқ эмас ва ЖПКни 95,1-моддасига асосан бизни асло ушаб ўтиргани хеч кимни хуқуқи асло йўқ эди. ЖПКни 46 ва 48-моддалари ва сон саноқсиз моддалар ва мухурсиз суд қарорлари хақида индамадим. Харомхўр қамоқдан чиқгандан кегин ҳам келиб икки оҳиз хол ахвол сўрамади ва қайта шикоят бериш тўғрида лом мим демади. ДХХда бўлганимда менга беришган қўғирчоқ адвакатига жўртага бир сўзни айтиб уни синаган эдим. Ўша сўз .. менга кеинги учрашувда қайтди. Хозирги қўғирчоқ адвакатларни вазифаси, гуммонланучи ёки айбланучини иложи борича яхшилаб қўрқитиб ва керак бўлса қилмаган ишига гувохлик олиб беришдан ва сохта химоясиз Суд хукумларини қонунилаштиришдан фақат иборат. Ўзбекистонда хозирда бир дона бўлса ҳам ҳақиқий адвакат борлигига асло ишонмайман. Энг ажабланарли томони Адвакатларга ким Адвакатлик қилиши мункун ва кимга Адвакатлик қилгани лицензия бермасликни Адлия Вазирлиги хал қилар экан. Адвакатлар Адлия вазирлигидан ажратилиб ва олдин Суд, Прокуратура, Терор бўлими ходимлари, Милиция, МХХ ходимлар бўлмаган холис илимлик адвакалар билан қайта шакинлатирилмас экан бундай адолацизликлар асло тугамайи. Тўғри Суд, Прокуратура, Терор бўлими ходимлари, Милиция, МХХ ходимлар бўлиб ишлаганлар ўз олдинги хамкасблари билан ўртакаш даллол бўлиб тил топиши жуда жуда онсон. Мақол борку "Кўр кўрни, қоронғида топади" деган. Иложи бўлса ўрис тилида "Частный детиктивний агентства"ларга рухсат бериш керак. Суд, Прокуратура, Терор бўлими ходимлари, Милиция, МХХ ходимларидан чиқган адвакатларни Қонун бўйича ЖПКни 79-моддасига асосан адвакатлик фаолятлари қонунга хилоф эмасми??? Қўҳирчоқ адвакатларни ёлланишдан мурод "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси"нинг 7-моддаси ва "Ўзбекистон Республикаси Конситутцияси"ни 26-моддаси ва ЖПКни 49чи 46чи ва 48-моддаларига асосан фақат суд хуеми ёки қарори ёки ажримини қонунга ва Халқаро дпкларацияга мофиқ деб қонунилаштириш учун керак. ҚИСҚАСИ СУДЛАРДА ҚОНУНАН ҚАРАГАНДА АДВАКАТГА (ХИМОЯЧИГА) БЎЛГАН ХУҚУҚЛАРИМ БУЗИЛМАДИ, АСЛИДА МЕНИНГ АДВАКАТГА ХИМОЯЛАНИШГА БЎЛГАН ХУҚУҚЛАРИМ БУЗИЛГАН. ТЎҒРИ МЕНИ ЖАМОАТ ХИМОЯЧИ РУҲИДДИН КОМИЛОВ ХИМОЯ ҚИЛИШГА КЎМАК БЕРЯПТИ. АММО УНДА АДВАКАТЧАЛИК ВАКОЛАТ АСЛО ЙЎҚ. Бу ёзганларимни Ўзбекистон Республикаси Конситуциясини 29, 35 ва 121-моддаларига ва ЖКни 244-моддасига асосан ёздим!

Май 07, 2020  13:16

5.Тўлқин.

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=3347024172035229&id=100001830388960

Май 07, 2020  13:14

6.Тўлқин.

100% МВД ёки ИИББни ВСҲ сида. У ерда ноқонуний жиноят йўли билан тергов қилиб Жиноий иш тўпламини семиртиришяпти. Жиноят иш тўплами таёр бўлгандан кегин Жиноят ишида гумонланусчи сифатида жалб қилишади. У одамни яқинлари, бундай сариқ чақага арзимайдиган адвакатдан воз кечишлари керак. Қонун бўйича ҳуқуқбузар (безори) маъмурий қамоқ жазосини, фақат махсус сақлаш хибисхонасида сақлашлиги шарт! Қонун бўйича адвакат ўз ҳимояси остидаги фуқаро билан чегараланмаган вақт ва чегараланмаган кун кўришиб гаплаши мункинлиги қонунан шарт. Ўз хуқуқини билмайдиган ва ўз хуқуқини талаб қила олмайдиган адвакат қандай химоячисини хуқуқини химоя қила олади??? Бундай орган, Прокуратурадан, ... чиқган ва ўзини қонунан хуқуқини талаб қила олмайдиган адавкатга ТФУУ! Маъмурий қомоқда сақланили шарт бўлган одамни яқинлари менга телефон қилиб юборишсин. +998933968338 Тўлқин.

Бундай амалиет азалдан мавжуд.Диний экстрмизм билан боглик жиноятларни кузгатиш учун асос етарли булмаган вактда бир бахона билан маьмурий камок куллаб кейинчалик турли йуллар билан далил йигиб жиноят иши кузгатишади.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация