Тунги клубда 19 ёшли қиз икки йигитни пичоқлади



 
  Расм манбаси : "Zamon" дастури лавҳасидан скриншот

Жабрланувчилардан бири енгил, иккинчиси оғир тан жароҳати олган. Қизга нисбатан 5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган

Тошкент шаҳридаги тунги клублардан бирида икки йигит билан жанжаллашиб, уларни пичоқлаб қўйган 19 ёшли қиз суд томонидан 5 йил муддатга озодликни чеклашга ҳукм қилинди.

Sevimli телеканалидаги «Замон» дастури лавҳасида қайд этилишича, қиз тунги клубга онаси билан бирга борган. 19 ёшли судланувчи 2018 йил 6 октябрь куни тахминан соат эрталабки 04:40 ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Форобий кўчасида жойлашган «Ниҳол» тунги клуби олдида ўзаро келишмовчилик сабаб тўс-тўполон кўтаради. Жанжал қизнинг пичоқбозлиги билан якунланади.

Шу куни йигитлардан бирининг қўли енгил жароҳат олади, иккинчиси эса оғир даражадаги тан жароҳати билан касалхонага ётқизилади.

Ушбу жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида судья Мирзиёд Обидов раислигида кўриб чиқилди.

Жабрланувчи йигитлар қизга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, суддан судланувчи қизга енгиллик беришни сўраган.

Йигитларга жароҳат етказган қиз Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е» банди (қасддан баданга оғир зарар етказиш) ва 277-моддаси 3-қисми «г» (безорилик) банди билан айбдор деб топилган.

2018-12-21 19:33:07  |  2263 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация