“Рашид Қодиров иши” доирасида 13 киши суд қилинмоқда



 
  Расм манбаси : shejot.com

Улар пора олиш, пора бериш, айбсиз кишиларни жавобгарликка тортиш, тергов ва суд ишларига аралашиш ва бошқа жиноятларда айбланган

Собиқ бош прокурор Рашид Қодировга нисбатан очилган жиноят иши доирасида 13 нафар шахсга айблов эълон қилинган ва ҳозирда суд тергови давом этмоқда. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси Бахтиёр Исломов 17 апрель куни ўтказилган брифингда журналистларга маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, судланувчиларга дастлабки терговда фирибгарлик, пора олиш, пора бериш, айбсиз инсонни жавобгарликка тортиш, тергов ва суд ишларига аралашиш ва Жиноят кодексининг бошқа моддалари бўйича айбловлар қўйилган.

“Ҳозирги кунда мазкур жиноят иши ЖИБ Тошкент шаҳар суди судьяси юритувида ёпиқ суд мажлисида кўрилмоқда. Жиноят иши ўта мураккаб, қалтис ва кўп воқеали бўлганлиги боис жиноят ишини судда кўриш муддати Кодексга мувофиқ 4 ойгача узайтирилган. Суд тарафидан қонун бузилиши ҳолатлари кузатилмаган”, – деди Бахтиёр Исломов.

Суд раиси тергов ва суд жараёни чўзилиб кетганига ҳам изоҳ берди.

“Сўроқ қилиниши лозим бўлган инсонлар ва текширилиши лозим бўлган ҳолатлар ҳам жуда кўп. Шу сабабли суд тергови ҳануз давом этмоқда. Суд тергови якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади ва вақти келгач, ҳукм оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади», – дея қўшимча қилди Бахтиёр Исломов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Қодиров иши» иши доирасида жами 21 киши қамоққа олингани айтилган эди.

2019-04-18 17:08:39  |  2151 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация