Адвокат Жўрақулов Нормамат Яхшиқулович вафот этди



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Чирчиқ шаҳридаги “ADVOKAT-PRESS” адвокатлик бюроси адвокати Жўрақулов Нормамат Яхшиқулович 52 ёшида оламдан ўтди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ўз расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали марҳумнинг оила аъзоларига таъзия изҳор этди.

“Ўз касбининг фидойиси бўлган Жўрақулов Нормамат Яхшиқуловичнинг вафоти мамлакатимиз адвокатлари жамоаси учун катта йўқотишдир, — дейилади таъзияномада. — Шу муносабат билан биз барча ҳамкасблар номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз. Уларга Яратгандан сабр тилаймиз”.

Таъзиянома қайд этилишича, Нормамат Жўрақулов 1967 йилда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида таваллуд топган. 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Олий мактабини (Ҳозирги ИИВ Академияси) тамомлаб, шу йилнинг ўзида Бухоро вилоят Олот тумани ИИБда терговчи вазифасида иш бошлаган. 1995 йилдан эса вилоят ИИБда терговчилик фаолиятини давом эттирган.

Нормамат Жўрақулов 1999 — 2001 йилларда Қоракўл тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида, 2001 — 2004 йилларда “Қоракўлдонмаҳсулотлари” ОАЖда ҳуқуқшунос лавозимида ишлаган. 2004 — 2007 йилларда эса Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри давлат солиқ инспекциясида Маъмурий амалиётни ташкил этиш ва назорат қилиш бўлимини бошқарган.

Нормамат Яхшиқуловичнинг адвокатлик фаолияти 2007 йилда бошланган эди. Шу йили у илк бор адвокатлик лицензиясини қўлга киритиб, “Chirchiq huquqiy himoyasi” адвокатлик фирмасига ишга кирган. 2013 йилда эса ўзи “ADVOKAT-PRESS” адвокатлик бюросини ташкил қилиб, мустақил фаолият юритиб келаётган эди.

Марҳумнинг охирати обод бўлсин!

2019-03-28 18:20:11  |  2328 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация