Фарғона шаҳар уй-жой бўлими ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Отасининг номидаги ордерни ўз номига ўтказиш бўйича мурожаат қилган фуқародан пора сўраган

Фарғона шаҳар уй-жой бўлими ходими 1 минг 500 доллари миқдорида пора олаётганида қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ матбуот хизмати ЎзА’га маълум қилди.

Жорий йилнинг 2 февраль куни Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи А.С. вилоят ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, шаҳарнинг Янги аср кўчасида жойлашган отаси номига расмийлаштирилган ордерли уйни ўз номига ўтказиб беришларини сўраганида шаҳардаги уй-жой бўлими мутахассиси бунинг эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилаётганини билдирган.

Фуқаронинг аризасига асосан вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи Қиргули мавзесида аризачидан келишилган пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2019-02-09 19:45:25  |  2292 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация