Уй-жой бузилган тақдирда компенсацияга фақат унинг мулкдори ҳақли бўлди



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713–I-сонли қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига қуйидаги ўзгартиш киритилди:

27-модданинг биринчи қисмидаги ва 28-модданинг матнидаги «мазкур фуқароларга, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаётган фуқароларга» деган сўзлар «мулкдорларга» деган сўз билан алмаштирилди.

Уй-жой кодексининг 27-моддасида шундай дейилган: Ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан уйи (квартираси) бузилиши лозим бўлган фуқароларни турар жой билан таъминлаш.

Эндиликда, фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мазкур фуқароларга, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаётган фуқароларга эмас, балки фақат мулкдорларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади.

Бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда, бу фарқ мулкдорга компенсация қилиниши лозим, берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда эса, бу фарқ уй-жой берилган ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқ берилган пайтдан эътиборан беш йил ичида мулкдор томонидан компенсация қилиниши лозим.

Уй-жой кодекси 28-моддаси қуйидагича тавсифланади: Ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уйлар (квартиралар) бузилганда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш.

Ўзгартиш билан ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мазкур фуқароларга, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаётган фуқароларга эмас, балки фақат мулкдорларга якка тартибда уй-жой қуриш учун белгиланган норма доирасида ер участкаси берилади.

Бунда ер участкасини ўзлаштириш даврига уч йилгача муддат билан ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой берилиб, бузилаётган уйларнинг (квартираларнинг), иморатларнинг, иншоотларнинг ва кўчириб ташланган дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати берилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бозор қийматлари ўртасидаги фарқлар тўлиқ ҳажмда қопланади.

Қонунчиликдаги ушбу ўзгартиш бўйича уй-жой масалалари билан шуғулланувчи ҳуқуқшуносларга мурожаат қилдик, деб ёзади Kun.uz. Уларнинг сўзларига кўра, эндиликда бузиладиган мулкнинг қийматини тўлаб бериш фақат мулкдорларга нисбатан амалга оширилади. Бундан буён бузилаётган уйда пропискадан ўтганлик бузилиш пайтида давлатдан уй-жой олишга асос бўлмайди. Бузилаётган уй эвазига бошқа турар-жой ёки пулини олиш ҳуқуқи мулкдорларда қолади.

2018-10-12 17:46:50  |  3470 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Июнь 06, 2023  21:24

1.Сайёра

Ман онамни уйда меросхурман отамдан мен ва укам хам меросхурмиз уй бузилганда алохида компенсация уй олишга хаклимиз укам блан уй буйича низо булб келмокда



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация