Республика суд экспертизаси маркази раҳбари ўзгарди



 
  Расм манбаси : Акрам Халилов. Адлия вазирлиги

Муассасага шу пайтгача Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Акрам Халилов тайинланди

Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори алмашди. Адлия вазирининг 2019 йил 6 мартдаги буйруғи билан ушбу лавозимга Халилов Акрам Утамуродович тайинланган.

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Айтилишича, Марказнинг аввалги раҳбари Худоёр Маматов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод қилинган.

Янги директор А.Халилов шу пайтгача Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

2019-03-06 21:14:41  |  3416 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация