Боғот судида фуқаро ўзини ўлдирмоқчи бўлган эди. Тафсилотлар



 
  Расм манбаси : Униан

Суд қарори эълон қилинганидан сўнг писка билан ўз бўйнини тилиб ташлаган эркак ҳануз касалхонада. Хўш, у нега жонига қасд қилган эди?

Бир неча кун аввал Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судида бир фуқаро суд қароридан норозилик ифодаси сифатида ўзини ўлдирмоқчи бўлгани ҳақида хабар қилган эдик. “Озодлик” ушбу воқеа тафсилотларини ўрганиб, масалага аниқлик киритди.

Айтилишича, бўғзини писка билан кесиб, Ҳазорасп туман касалхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган шахс – Р.А. – жавобгар томон бўлмиш ўғли Ж.А.нинг вакили сифатида собиқ келини З.А.га га қарши даъво ишида қатнашган. Воқеа, эри билан қонуний ажрашган бўлса-да, ўзи билан бирга рўзғор юритган пайтида сотиб олинган кийим-кечак ва кўрпа-тўшак берилмаганидан норози бўлиб даъво иши қўзғаган собиқ келин фойдасига суд қарор чиқарганидан сўнг юз берган.

15 март куни Ҳазорасп туман касалхонаси врачи “Озодлик” мухбирига “Бемор ҳозирда ҳушига келган ва кўп қон йўқотгани боис ҳолсиз бўлса ҳам аҳволи стабил ўртача ҳолатда”, деб маълум қилган.

Боғот туманлараро суди судьяси Жамол Қурëзовнинг сўзларига кўра, бундай норозиликка илк бор дуч келаётган бўлса-да, қарор барибир ўз кучида қолади.

– Суд қарорини ўқиб бўлишим билан жавобгар томон вакили¸ яъни келиннинг собиқ қайнотаси бақир-чақир қилиб ўз бўйнини кесиб ташлади. Шунча йил судьялик қилиб илк бор кўрдим шундай воқеани. Лекин қайнотанинг норози бўлиб ўз жонига қасд қилгани суд қарорига таъсир қилмади. Чунки бундан олдин қарорни ўқиб бўлган эдим. Бу қарор устидан шикоят қилинмади. Демак келиннинг кийим-кечак ва кўрпа- ëстиқларини жавобгар тараф қайтаришга мажбур, – деган туман судьяси.

2019-03-16 18:59:49  |  2224 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация