Интернет-фирибгарлар кўпаймоқда



 
  Расм манбаси : Kredito24

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Жиноят қидирув бўлими томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Интернет-ресурслар орқали амалга оширилаётган фирибгарлик ҳолатлари кўпаймоқда. Бунга фуқароларнинг ўта ишонувчанлиги сабаб бўлаётгани қайд этилган.

ИИББ Украина фуқаролари томонидан olx.uz да амалга оширилган фирибгарлик ҳолатини мисол қилиб келтирилган:

“Жорий йилнинг 13 июнида Николай Тарасов (исмлар ўзгартирилган тарзда) Бошқармага мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, olx.uz​ сайтида “Эпика” русумли автомобилни сотиш бўйича рекламани кўрган. Эълон муаллифи ўзини Украина фуқароси сифатида таништиради. У автомобиль Ўзбекистонда рўйхатдан ўтганини ва агар Н. Тарасов ўзининг тўлов қобилиятини тасдиқласа, у Ўзбекистонга машинани олиб бориб беришини маълум қилган. Бунинг учун Николай халқаро пул ўтказмалари тизими орқали ўз номига 4000 АҚШ доллари миқдорида пул жўнатиб, “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали трансфер маълумотларини кўрсатиши керак эди. Н. Тарасов бу шартларнинг барчасини бажарганидан сўнг, фирибгар Тарасовнинг шахсий гувоҳномасини қалбаки нусхасини тайёрлаб, пулни ечиб олади ва у билан ёзишмаларини тўхтатади".

Бошқарма хабарида яна бир мисол келтирилган ва фуқаролардан бегоналарга тўлов тизимлари орқали пул ўтказишда ва онлайн-дўконларда харид қилишда эҳтиёт бўлиш сўралган. Интернетда номаълум шахс томонидан тақдим этилган шартларга розилик беришдан олдин, банк муассасаларининг мутахассислари билан маслаҳатлашиш тавсия этилган.

2018-11-19 17:05:57  |  2193 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация