Жазодан қочган босқинчи 6 йилдан сўнг ушланди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Бека меҳмонга келган қизи билан набираларини кузатиб, бироз уй ишлари билан машғул бўлгач, ётиш тараддудини кўра бошлаганида, тўсатдан эшик тақиллаб қолади.

Бемаҳалда ким безовта қилганини билолмай кўнгли ғашланиб, ким тақиллатаётганини сўрайди. Жиянининг овозини эшитгач, хотиржам тортиб, эшикни очади. Аммо шу заҳоти юзларига ниқоб тутган кимсалар кириб, уни уриб йиқитишади. Устига кўрпа ташлашади. Кўрпа остида нафаси етмай қийналиб ётганида, бостириб кирган кимсалар уйни титиб, пул қидиришганини билади. Бироздан кейин ҳаммаёқ тинчиб қолади. Бека бир амаллаб кўрпанинг тагидан чиқади-да, қўшниларини ёрдамга чақиради. Улар милицияга хабар қилишади. Ниқобли кимсалар бекага соғлиғининг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келган шикаст етказишдан ташқари, унинг 500 АҚШ доллари, 800 минг сўм пули ҳамда иккита тилла зираги ва узугинини олиб, умумий ҳисобда 2 миллион 933 минг сўмлик моддий зарар ҳам етказадилар. Олиб борилган тезкор хатти-ҳаракатлар туфайли жиноят очилади. Босқинчилар қилмишларига яраша жазога тортиладилар.

Бу воқеа 2012 йилнинг куз ойи ўрталарида Яккасарой туманида юз берган бўлиб, ўшанда жиноятчилардан бири – Шуҳрат Кимсанов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) қўлга тушмай, жазодан қутулиб қолган эди. Босқинчиликдан кейин Россияга йўл олган Шуҳрат жорий йилнинг январида ватанига қайтишни мақсад қилади. Бироқ Оренбург шаҳрида қўлга олинди.

Жорий йилнинг сентябрь ойида жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида мазкур иш кўриб чиқилиб, Шуҳрат Кимсановга тегишли жазо тайинланди. Шунингдек, етказилган моддий зарарлар солидар тартибда судланувчи Ш.Кимсановдан жабрланувчи фойдасига ундириш белгиланди.

Шундай қилиб, орадан 6 йил ўтган бўлса-да, адолат қарор топди, жиноят содир этган шахс қилмиши учун жазо оладиган бўлди.

Севара САИДЖОНОВА,

Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси

("Huquq" газетасидан олинди).

2018-11-29 19:07:34  |  2273 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация