Фарғона туманлараро суди 4 минг 214 та фуқаролик ишида даъвогарни қаноатлантирди
1 минг 162 та фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 6 минг 345 та иш кўриб чиқилди, унинг 4 минг 214 таси қаноатлантирилди. 1 минг 162 та фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Фарғона туманида ташкил қилинган очиқ мулоқот чоғида маълум қилинди, деб хабар беради ЎзА.
Фарғона тумани фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига бириктирилган бўлиб, очиқ мулоқотда мазкур туман аҳолисидан судга келиб тушган ва тушаётган даъво аризалари ва мурожаатлар таҳлил қилинди. Қандай низолар кўпайгани, унинг сабаб ва омилларига атрофлича тўхталиб ўтилди. Суд ходимлари иштирокчиларга электрон суд тизимининг афзалликлари ҳақида маълумот беришди. Аҳоли томонидан ҳам турли таклиф ва мулоҳазалар тингланди.
Тадбир якунида суд ходимлари томонидан китоблар ва ҳуқуқий адабиётлар тарқатилди.
4 изоҳлар
1.Аброр Кучкаров
Судя Орипов Улугбек Назирович президентни Карорига карши чикди 2-1501-2304/43629
2.Nasibahon
Ассалому алайкум мени мурожаатим мазмуни шундан иборатки 2022-йил январ ойида 737сонли карорга асосан Фаргона тумани Миндонобод кишлогидан субцидия асосида уй олганман.Ёлгиз она булганлигим сабабли уйни бошки туловини давлат тулаб берган.Курувчи 1 йил олдин топшириш керак булган уйни хали хануз топширмаган. 1 йилдан буён битказиб бермаяпти.Мани ишим тугади деб фукарони сарсон килиб юрибди мен ва менга ухшаган ёлгиз аёлларни.Уйни туловлари туланиб келинмокда.Уй битмаган камуникатция уланмаган яшашга умуман шароит йук.Шу кунгача курувчи алдаб келмокда.Ташкилот муассаларга мурожаат килдим бирор марта хам мурожатим урганилмади асоссиз беркитиб келишмокда. Ушбу масалада амалий ёрдам беришизи сурайман
3.Исматуллаев шахбоз
Жазо муддати
4.Якубова .М.Т.
Алимент ундиришга даво аризаси хулосаси
Изоҳ қолдириш