Қашқадарёдаги сайёр судларда 32 нафар шахс жазо муддатини “очиқда ўташга” ҳукм қилинди



 
  Расм манбаси : Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди

Қабулларда жами 308 нафар фуқаронинг муаммолари тингланган

Ўзбекистон Олий суди раиси Козимжон Комилов 19-20 апрель кунлари Қашқадарё вилоятида бўлиб, сайёр қабул ва суд мажлислари ўтказди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди матбуот хизмати хабар берган.

Хусусан, сайёр суд мажлисларида 32 нафар судланувчига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган бўлса, 1 нафар фуқаро суд залида озод қилинган.

Қабуллар жараёнида жами 308 нафар фуқаронинг муаммолари тингланган. Шундан 147 нафар мурожаатчига ҳуқуқлари тушунтирилган. 126 нафар мурожаатчининг аризаси вақт ва муддат талаб қилиши муносабати билан судлов ҳайъатларида кўриш учун иш юритувига қабул қилинган.

2019-04-22 17:19:04  |  2027 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация