Йил бошидан буён Ўзбекистонда 90 та қотиллик содир этилган
Ўтган йилнинг биринчи чорагига қиёсан, қотилликлар 26,9 фоизга камайгани қайд этилди
Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси томонидан прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг дастлабки 3 ойида тергов қилинган жиноят ишлари таҳлил қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Таҳлил этилаётган даврда прокуратура органлари томонидан 3 212 (3 264) та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 190 тага ёки 1,5 фоизга камайган. Шундан 1 756 (1 819) нафар шахсга нисбатан 1 129 (1 183) та жиноят иши судга юборилиб, ўтган йилга қараганда 54 тага ёки 4,5 фоизга камайган.
2019 йилнинг дастлабки 3 ойида 399 (263) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан 210 (143) таси ЖПКнинг 83-моддасига, 189 (120) таси 84-моддасига асосан тугатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 16,1 (9,7) фоизини ташкил этади.
Республика бўйича 2019 йилнинг 3 ойида 90 та қотиллик жиноятлари содир этилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан (123) 33 тага ёки 26,9 фоизга камайган. Эътиборли томони, содир этилган қотиллик жиноятларининг ҳозирча фақат 1 таси фош этилмасдан қолмоқда.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш