Мутахассис фикри: судьянинг “тақдимнома”си билан адвокатни лицензиясидан маҳрум этиш амалиётига барҳам бериш керак



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Судья, прокурор ва адвокатнинг қонундаги процессуал тенглиги амалда йўқ, деб ҳисоблайди юрист У.Умаров

Қонунчиликда суд жараёнидаги тортишувларда судья, прокурор ва адвокатнинг тенглиги эътироф этилган. Аммо судьялар баъзан лицензиядан маҳрум этиш тўғрисида “тақдимнома” ёзиш билан адвокатларга таҳдид қилиб, уларга босим ўтказишга ҳаракат қилади, дейди Ўзбекистон Нодавлат-нотижорат ташкилотлар Миллий ассоциацияси юрист-консультанти У.Умаров.

Мутахассиснинг фикрича, коррупцияга қарши кураш ва фуқароларнинг ҳуқуқий онггини ошириш, шунингдек, инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш каби жамиятимиздаги муҳим вазифаларни амалга оширишда адвокатура институтига катта умид билан қаралаётган айни шароитда уларнинг ўзи баъзан ёрдамга муҳтож бўлиб қолаётгани ачинарлидир.

“Судья, прокурор ва адвокат, қонунга кўра, суд процессида тенг ҳуқуқларга эга. Лекин, айни чоғда судья битта “тақдимнома” билан адвокатни лицензиясидан маҳрум этиши мумкин. Бунда тенглик қаёқда қолди? Бу тартибни бекор қилиш керак” – дейди Улаш Умаров.

Адвокатларни ноўрин айбловлардан ҳимоя қилиш мақсадида у Адвокатлар палатасига судьяларнинг ҳар бир тақдимномасини синчиклаб ўрганишни ва, фактлар тасдиқланмаган тақдирда, тақдимнома киритган судья устидан Судьялар Олий кенгашига ариза киритишни таклиф қилди.

2018-12-08 21:29:32  |  3267 |   0  | 

1 изоҳлар

Феврал 24, 2020  00:44

1.Тохирбек Тожибоев

Жуда тўғри фикр берилган қўшиламан. Тақдимнома чиқариш йўли билан адвокатни қўрқитиб, ўз позициясидан Воз кечтиришга ёки бошқа адвокатга алмаштиришга ва х.к шу йўллар билан адвокатга тайъзиқ ўтказишиб, уни ўз йўлларига юргизмоқчи бўлишади. Қўрқитишмоқчи бўлишади. Шунинг учун хам фикр бердимда. Жиноят кодексига янги модда киритиш керак деб. Шу моддани 1-қисми худди шундай қўрқитишлар учун ёзилиш керак. Биз адвокатлар Нодавлат нотижорат ташкилот бўлсак, асосий қуролимиз билим ва тажриба, қуролимизнинг ўқи эса Қонун Қонунни керакли жойини топиб отамиз точкага урсак марра бизники. Давлат органларига ухшаб куч ишлата олмаймиз. Шунинг учун хам биз ожизмиз. Бизнинг ожиз томонимиздан улар қулай фойдаланишиб қўрқитишмоқчи бўлишади. Биз адвокатларга хам ТАКДИМНОМА ЁЗИШ хуқуқини бериш керак. Шунда тенг ҳуқуқли бўламиз.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация