Болаликдан ногирон фарзанди бор аёллар пенсияга 55 ёшда чиқади



 
  Расм манбаси : proaist.ru

Пенсия таъминоти ва меҳнат қонунчилигига зарур ўзгартишлар киритилади

Ўзбекистонда ёшга доир нафақаларни эркакларга – 65 ёшдан, аёлларга – 60 ёшдан ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарига – 55 ёшдан бошлаб тайинлаш режалаштирилмоқда. Қонунчиликка бу борада тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ҳужжат Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинган.

Ҳужжатда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарига ёшга доир нафақани, фарзанди болаликдан ногирон деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги Тиббий-маслаҳат комиссиясининг (ТМК) тиббий хулосаси ёки Тиббий меҳнат экспертиза комиссиясининг (ТМЭК) маълумотномаси билан тасдиқланган тақдирда тайинлаш таклиф қилинган.

2019-01-22 20:11:24  |  3030 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация