Электрон тўлов тизими орқали 14 млн сўм ўғирлаган шахс қўлга олинди



 
  Расм манбаси : Zakon.kz

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Жиззах шаҳар Ш.Рашидов кўчасида яшовчи М.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, пластик карточкасидаги 14 млн. сўм пул сирли тарзда йўқолиб қолганини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, воқеа юзасидан дарҳол суриштирув ишлари бошланган. Тез орада аён бўлишича, Арнасой туманида яшовчи Ш.П. исмли шахс электрон ижтимоий тўлов тармоғи орқали рухсатсиз унинг картасидаги 14 млн сўмни М.М. исмли танишининг пластик картасига ўтказиб олган экан.

Айни пайтда Ш.П. қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

2018-10-25 16:21:48  |  1789 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация