Тошкентда вақтинча “прописка” олиш учун ижара шартномаси кимларга зарур эмас?



 
  Расм манбаси : Turon24

Энди хизмат сафари, меҳнат таътили, малака ошириш, даволаниш муносабати билан пойтахтга келганлар вақтинча ҳисобда туриш учун нотариал тасдиқланган ижара шартномасини тақдим этиши зарур бўлмайди.

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида берилган хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда вақтинча ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган бўлса, ижара ёки текин фойдаланиш шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим этиши талаб этилмайди.

2018-09-24 19:24:56  |  2696 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация