“ИЛТИМОСНОМА ПРОТЕСТГА ТЕНГЛАШТИРИЛИШИ КЕРАК!”



 
  Расм манбаси : sibkray.ru

“Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан тайёрланган Президент қарори лойиҳасига жуда долзарб масалалар киритилган. Уларнинг ҳеч бири тушиб қолиши керак эмас. Аксинча, яна баъзи масалаларни ҳам қўшиш лозим деб ҳисоблайман. Жумладан, адвокат илтимосномасини прокурор протестига тенглаштириш чораси ҳам кўрилиши керак. Айниқса, киритилган илтимоснома ва шикоятларнинг қаноатлантирилмасдан қолдирилиши қонун бузилишига тенглаштириш шарт...”, — деб ёзади мақоламизга изоҳ сифатида таклиф қолдирган адвокат Ойбек РАҲИМОВ.

Ушбу таклифни бошқа бир ўқувчимиз Шерзод ТУГАЛОВ қуйидагича давом эттиради:

“Ростдан ҳам амалиётда адвокат томонидан киритилган илтимосноманинг тергов органи томонидан ҳеч қандай асосларсиз, келтирилган важларга баҳо бермасдан туриб рад қилиниши ҳолатлари жуда кўп учрайди. Шу боис адвокатга ўз илтимосномаси (шикояти) асосланмасдан рад этилган тақдирда терговчининг бундай қарори устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқини бериш лозим”.

Адвокат Ойбек Раҳимов бу қўшимчани ҳам “хориж тажрибасида синовдан ўтган ва бизда шу пайтгача “тушириб қолдирилган” тартиб” сифатида қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, унингча: “Илтимосномаси (шикояти) қаноатлинтирилмаганлиги юзасидан адвокат судга ариза берадиган бўлса, бу борадаги суд қарори кучга кирмагунича терговчи айблов хулосасини якунлай олмаслиги керак. Бу жараёнда тергов муддати чўзилиб кетмаслиги учун эса судда адвокат аризаси тезда кўриб чиқилиши учун муддат (худди қамоққа санкция олишга ва унинг устидан қилинган шикоятни кўриб чиқишга доир ишлар учун белгиланган муддатларга ўхшаш) белгиланиши лозим. Шундагина мазкур тартиб амалда ишлайди. Натижада асоссиз айловлар камайиб, терговдаги хатоларни вақтида тўғирлаш имкони яратилади. Ўз-ўзидан, юқори идораларга ёзиладиган шикоятлар сони ҳам камаяди”.

“Прокурор адвокат далилларини ҳам ўргансин!”

Ойбек Раҳимов, шунингдек, “тергов идорасининг айблов хулосасига аппонент ҳужжат сифатида прокурорга адвокат тўплаган далиллар таҳлилини ҳам юбориш тартибини  ўрнатиш”ни таклиф қилади. Унингча, “бундай ҳолатда прокурорга айблов хулосасини имзолашдан олдин тергов идорасининг айблов хулосаси ва адвокат таҳлилида келтирилган далиллардан қайси бири амалдаги қонунлар ҳамда Олий суд қарорлари талабига кўпроқ мос эканлигини ўрганиб чиқиш вазифаси юклатилиши шарт. Шунда холислик ва шаффофлик таъминланиб, суд жараёни ҳам енгиллашади”.

“Адвокат ҳам экспертиза тайинлай олиши керак!”

Шерзод Тугалов ҳам лойиҳа юзасидан ўз мулоҳазаларини давом эттирар экан, “адвокатга ўз ташаббуси билан, пуллик асосда бўлса-да, ҳар қандай экспертизани тайинлаш ва ўтказиш ҳуқуқи берилиши лозим”лигини таъкидлайди. Чунки, “кўп ҳолларда экспертизалар тўлиқ ўтказилмасдан, фақат тергов органи томонидан қўйилган ва унинг позициясига мос саволларга хулоса берилади. Мазкур ҳолатга ҳимоя томонидан билдириладиган эътирозлар эса эътиборсиз қолдирилиб, қайта экспертиза ўтказилмайди. Бу, табиийки, чала экспертиза хулосасига асосланган ҳолда фуқарога нотўғри айбловлар эълон қилинишига ва иш судда кўрилгунга қадар унинг сарсон-саргардон бўлишига олиб келади”.

“Адвокатлик сўровига 15 кунлик муддат кўп...”

Ш.Тугалов, шунингдек, адвокатлик сўровига жавоб бериш муддатини ҳам 5 кунга қисқартиришни таклиф қилади. Унингча, “амалиётда қонундаги 15 кунлик муддат рўкач қилиниб, қисқа муддатда берилиши мумкин бўлган жавобларлар ҳам атай чўзилиши натижасида адвокат ишида қийинчиликлар юзага келмоқда...”

2020-04-15 01:55:00  |  3453 |   0  | 

11 изоҳлар

Апрел 17, 2020  18:52

1.Адвокат Шерзод Курбанов

Дархакикат дастлабки терговга адвокат илтимосномаси ёки талабномаси шаклида бирор бир хужжат такдим килиш, уни терговчи томонидан мажбурий куриб чикиш максадга мувофик эмас деб уйлайман. Чунки, ушбу илтимоснома ёки талабнома тергов органи томонидан куриб чикилиб рад килинса, адвокат ушбу илтимосномасини судда бермайдими? Беради албатта. Бу илтимоснома судда яна куриб чикилади. Шундай экан тергов бир маротаба, факат судда утказилиши лозим. Худди ривожланган давлатларники каби. Акс холда дастлабки тергов ортикча когозбозликдан иборатлигича колаверади. Хозирда булаётганидек. Шу боис дастлабки терговни утказилиши ортикча оворагарчиликдан иборат булмаслиги учун уни тугатиш ва факат барча эшитувлар суд терговида олиб борилиши лозим. Бунда айрим тоифадаги, масалан жосуслик, ватанга хиёнат килиш каби ишлар учун махсус хизматларда дастлабки терговни утказиш мумкин

Апрел 16, 2020  23:20

2.Ҳусенов Камолиддин

Ӯзб. Р. Адвокатлар палатаси томонидан тайёрланган Президент қарори лойиҳаси адвокатлар томонидан қуллаб қувватлашга арзирли масъаладир. Мен адвокат Ойбек Раҳимовнинг "Адвокат илтимосномасини прокурор протестига тенглаштириш"- борасидаги таклифини ёқлайман. Аслида "Илтимоснома" терминини қонунчиликда қуллаш, мантиққа унчалик тӯғри келмайди деб ҳисоблайман. Зеро қонун қуллаш жараёнида "Илтимоснома" жиддий аҳамият касб этолмайди. "Илтимоснома"- бу оддий халқ ибораси билан айтганда, илтимос қилиш, ялиниб ёлбориш маъносини беради. Жиноят ишида ҳақиқатни рӯёбга чиқариш учун жон жаҳди билан ҳаракат қилаётган адвокат жиноят иши билан шуғулланувчи масъул мансабдор шахсларга илтимос билан мурожаат қилиши, тажрибада кӯп ҳам муваффақият қозонган эмас. "Талабнома" эса, мантиқан ӯз куч-қудратига эга ҳисобланади. "Талабнома" ӯз мазмун ва моҳиятига кӯра прокурор протести билан баробардир. Фақат уни қонун билан мустаҳкамлаб қӯйилса, ҳимоя усуллари янада ҳимояланган бӯлади.

Апрел 16, 2020  22:46

3.Ҳусенов Камолиддин

"Талабнома"-нинг мазмун ва моҳияти.

Апрел 16, 2020  15:19

4.Анвар Бабакулов

Менинг фикримча, дастлабки тергов боскичини умуман тугатиш керак, худди АКШдек суриштирув ва суд боскичлари колдирилиши керак. Дастлабки тергов эса хозирги куринишида ортикча когозбозлик ва бюрократия

Апрел 16, 2020  15:18

5.Муродулла Турсунов

Жиноят ишлари бўйича яни бир жихати: Дастлабки тергов органи жиноят иши бўйича тергов тугагач, айбланувчига ва унинг химоячисига жиноят иши билан танишиб чиқишга тақдим қилади. Бундай холатда химоячига далиллар тўплаш, тақдим қилиш ва х. к. харакатларни бажариш учун оз муддат қолади. Амалиётда терговчи қарор, хулоса ва бошқа далилларни имкон қадар кечроқ таништиришга харакат қилади. ЖПКнинг тегишли моддаларига ўзгартириш киритиб, адвокатга жиноят ишининг номахфий хужжатлари билан процесснинг исталган вақтида танишиб нусха олиш хуқуқини бериш керак.

Адвокат илтимосномасини терговчи томонидан кўриб чиқиш масаласи юзасидан қуйидаги тартибни амалдаги қонунчиликка кириш лозим, деб ҳисоблайман. Жумладан: 1) "Адвокат илтимосномаси" тушунчасини "адвокат талабномаси" тушунчасига алмаштириш; 2) Уни кўриб чиқилиши мажбурийлиги, яъни прокурорнинг ёзма кўрсатмаси билан тенглигини белгилаш; 3) Адвокат талабномасини тўлиқ бажариш юзасидан терговчи томонидан лозим бўлган барча процессуал ҳаракатларнинг ўтказилиши мажбурийлиги; 4) Терговчининг айблов хулосаси прокурор томонидан тасдиқланиши учун асослардан бири сифатида адвокат талабномасининг бажарилиши шартлиги; 5) Суд жараёнида эса адвокат талабномасининг терговчи томонидан қай даражада бажарилган ёки бажарилмаганлигига баҳо бериш шартлиги кабилардан ибоорат. Зеро, адвокатнинг вазифаси нафақат айбланувчи (судланувчи)ни ҳимоя қилиш, балки жиноят ишини қонуний ва адолатли кўриб чиқишда тергов ва суд органига ёрдам беришдан иборат ҳамдир. Буларни эса, ҳозирда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилиб келинаётган ислоҳотлар тақозо этмоқда.

Апрел 15, 2020  23:20

7.Адвокат Тоҳирбек Тожибоев

Хамкасблар фикрлари ўринли Қўшиламан. Лекин мени фикрим адвокат илтимосномасини асоссиз ёки нотўғри рад қилганлиги учун терговчига нисбатан жозо чораси белгиланишини жорий этиш мақсадга мувофиқдир. Ўшанда улар жавобгарликни сезиб ўйлаб кўришади Рад этишликни. Суд жараёнида иш билан таништириш ва айбловни ўқиб эшиттириш жараёнида Дастлабки терговда адвокат томонидан киритилган илтимосномани Рад қилинган бўлса, уни ҳам эълон қилиб, рад қилиниш асосларини тарафлар тортишивида муҳокама қилиб сўнгра судни бошлаш керак-деб ҳисоблайман. Шунда Суд жараёни менимча демократик бўлади.

Апрел 15, 2020  16:58

8.Ойбек Рахимов

Биринчи изохга келадиган булсак вилоятларда эксперт булимлари мавжуд ва штат бирлиги асосидаги иш олиб бормокда ва адвокат экспертизаси иш хажмини у даражада ошира олмайди. Рсэм марказлари вилоятларда очилган, унда турли мутахасислар мавжуд, уларда хам ошикча иш хажми купаяйишига хам унчалик ишонч йук. Фикрингизни кувватлайман, иккинчи изох буйича судга шикоят ёки илтимосномани куриб чикиш бир катор кийинчиликларни келтириб чикариши маьлум. Буни олдини олиш учун, тергов рахбари карори ва кейинчалик прокурор карори билан узгартирилиши, тулдирилиши ёки рад этилиши кабилар билан хам холатга хам узгартириш киритиш мумкин. Судья нега протестдан куркиш сабабини хам очиклаш керак. Суд хисоботидаги жихатлар ёки унинг рахбариятидаги келишувчанлик эхтимоли булган такдирда уни йукотиш лозим. Назорат тартибидаги шикоят раёсатда курилишида адвокат иштироки жпк талабига кура катнашиши белгилансада, бу хаётий вокеаларга умуман якинлашмайди. Бу холатга хам ургу берилса нур устига нур буларди...



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация