Фуқароларнинг ҳуқуқларига дахлдор масалалар юзасидан идоравий ҳужжатларни қабул қилиш чекланади



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Адлия вазирлиги нормаларни, уларнинг амалга ошириш механизмларига эгалиги нуқтаи-назаридан баҳолаш мажбуриятини олади

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Дастурга кўра, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” янги таҳрирда қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

қонун ҳужжатларини қабул қилиш асоси ва тартибга солиш предметини аниқ белгилаш, бунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишни чеклаш;

вазирлик ва идоралар томонидан тайёрланган қонун лойиҳаларининг тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун талабларига мослиги, нормаларни амалга ошириш механизмларига эга эканлиги нуқтаи-назаридан баҳолаш мажбуриятини Адлия вазирлигига юклаш;

қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тўғридан-тўғри амалга ошириш механизмига эга бўлмаган қонун лойиҳаларини киритишни тақиқлаш;

норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга оширишга қаратилган масалалар.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочи – Адлия вазирлиги, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти (келишув асосида). Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати – 2019 йил 1 март, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати – 2019 йил 1 апрель.

2019-02-13 11:39:34  |  2144 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация