Термиздаги коллежда 212 млн сўм бюджет маблағлари талон-тарож этилган



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Коллеж бош ҳисобчиси бу маблағларни собиқ ходимлар номига иш ҳақи сифатида ёзиб, ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда

Сурхондарё вилояти бошқармаси Термиз тумани Архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежида 221,8 млн сўм бюджет маблағлари талон-тарож қилинганини аниқлади. Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, бу маблағлар 5 нафар собиқ ишчи-ходимлар номидаги пластик карталарга 2017-2018 йиллар ва 2019 йилнинг 2 ойи давомида иш ҳақи сифатида ойма-ой туширилган.

Прокуратура шу йўл билан бюджет маблағларини ўзлаштирганликда гумонлаб, коллеж бош ҳисобчиси Ш.Х.ни ҳибсга олди. Айтилишича, етказилган зарардан 100,3 млн сўм текширув давомида ундирилган.

Гумонланувчи Ш.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2019-04-16 12:06:05  |  2363 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация