Олмалиқлик фуқаронинг ёнидан 2,6 килограмм марихуана топилди



 
  Расм манбаси : mvdlnr.ru

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Олмалиқ шаҳри, Примқулов кўчасида яшовчи У.Т. 2018 йилнинг 17 декабрь куни кўп миқдордаги гиёҳванд модда билан қўлга тушган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, мазкур шахс Олмалиқ шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир чоғида, Москва кўчасида ушланган. Тинтув вақтида У.Т.нинг қўлидаги елим қоп ичидан 2 кг 588 гр миқдорда марихуана гиёҳвандлик моддаси чиққан.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-12-25 16:03:51  |  1958 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация